Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:43

“Сардобада уйсиз қолганлар ҳукумат ваъда қилган пулни ололмай сарсон бўлмоқда”


Сардоба фожиасида минглаб одам уйсиз қолди
Сардоба фожиасида минглаб одам уйсиз қолди

Сардоба тўғони фожиасида уйсиз қолган, исми сир қолишини сўраган аёллардан бирининг OzodMikrofonга арз қилишича, ҳукумат ваъда қилган 40 миллион сўм ёрдам пулини олиш жуда қийин бўлиб кетган:

“Уйсиз қолганларнинг кўп қисми Гулистон шаҳрида, Жиззахда ва бошқа жойларда яшамоқда. Лекин уларга ахборот берадиган, ким қачон қандай ёрдам олиши мумкинлигини айтадиган бирорта марказ ёки штаб йўқ. Маҳаллага борсанг, ҳокимиятга бор дейди, ҳокимиятга борсанг молияга бор дейди, молияга борсанг ҳокимликка бор дейди. Аҳоли ана шу учлик ўртасида сарсону саргардон бўляпти. Жиззахдан ҳар куни йўлкира қилиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Аниқ шакллантирилган бир рўйхат йўқ. Кимга учрашиб кимга дардингизни айтишни ҳам билмайсиз. Масалан мен молия бўлимига олти марта ҳужжат топширдим, уч ҳафта бўляпти. Лекин ҳукумат ваъда қилган 40 миллион сўмдан дарак йўқ”.

“Сардобада уйсиз қолганлар ҳукумат ваъда қилган пулни ололмай сарсон бўлмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:17 0:00
Бевосита линк


-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG