Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:20

Қозоғистон чегарада тўпланган ўзбек муҳожирларига транзит йўлини очиб бериши мумкин


11 майдан бошлаб Россия ва Қозоғистон чегарасида ўз юртига кетаётган юзлаб ўзбек муҳожирлари тўплана бошлади. Улар давлат ҳукуматларидан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит йўлини очиб беришни сўрамоқда.
11 майдан бошлаб Россия ва Қозоғистон чегарасида ўз юртига кетаётган юзлаб ўзбек муҳожирлари тўплана бошлади. Улар давлат ҳукуматларидан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит йўлини очиб беришни сўрамоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 15 майдан мамлакатда карантин даврида чекланган Қозоғистон давлат чегарасидан ўтиш тартиби ўзгартирилганини маълум қилди.

Бу ўзгаришларга мувофиқ Қозоғистон Россия билан чегарасида тўпланган юзлаб ўзбек муҳожирларига Ўзбекистонга транзит йўлини очиб бериши мумкин.

Лекин, бунинг учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Остона ҳукуматига мурожаат қилиши керак.

Қўмитага кўра, чет эл фуқароларининг Қозоғистон ҳудуди орқали транзити шу фуқаролар оид давлатлар билан ўзари келишув асосида ҳал этилиши мумкин.

Бунинг учун шу давлат ҳукуматлари Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ўз фуқароларини транзит ўтказиш масаласида мурожаат йўллашлари лозим.

Аммо, ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқаролари масаласида Остона ҳукуматига мурожаат қилгани маълум эмас.

Озодлик вазирлик матбуот хизматидан бу ҳақда изоҳ ололмади.

15 май куни Озодлик мухбири билан суҳбатда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўзбек муҳожирларини ватанига келишига кўмаклашиш Ташқи ишлар вазирлиги зиммасида экани, вазирлик бунга эътибор қаратиши лозимлигини айтганди.

Маълумки, Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош Оренбург областидаги “Маштаково” чегара назорат пунктида юзлаб ўзбек муҳожирлари йиғилиб қолди.

Ватанига қайтиш мақсадида йўлга чиққан 600 га яқин ўзбекистонликлар бир неча кундирки, расмийларнинг жавобини кутишмоқда.

30 апрель куни Россиянинг турли минтақаларида гуруҳ бўлиб тўпланган муҳожирлар енгил машина ва автобусларда Россия-Қозоғистон чегараси томон колонна бўлиб йўлга чиққан эди. Аммо чегаралар очилмагани ортидан улар чегараолди ҳудудларига тўпланиб қолган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳукуматга мурожаат қилиб, Қозоғистон орқали ватанларига қайтишлари учун коридор очиб беришни илтимос қилмоқдалар.

Самара вилояти Большечернигов туманида Ўзбекистонга қайтиш учун чегаралар очилишини кутиб турган 600дан ортиқ ўзбекистонлик учун лагерь-обсерватор ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG