Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:16

Бош вазирлар Сардоба тошқинида уйини йўқотган қозоғистонликларга янги уй қурилишини бошлаб берди


А. Арипов қозоқ ҳамкасби Асқар Мамин билан бирга тошқин ҳудудида янги уйга пойдевор қўйишни бошлаб берди, 10 май, 2020, Туркистон вилояти
А. Арипов қозоқ ҳамкасби Асқар Мамин билан бирга тошқин ҳудудида янги уйга пойдевор қўйишни бошлаб берди, 10 май, 2020, Туркистон вилояти

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 10 май куни Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги Мирзакент посёлкаси аҳолиси билан учрашди.

У ерда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин билан бирга Сардоба тошқинида уйини йўқотган қозоғистонликларга қуриладиган янги уйга пойдевор қўйишни бошлаб берди.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан юзага келган сув тошқинида қўшни Қозоғистоннинг Мақтаарал туманида жами 845 та уй сув остида қолган, 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Қозоғистон Бош вазири матбуот хизматининг хабар қилишича, қўшни давлат бош вазирлари Мақтаарал туманининг сув босган Нурлижўл, Оргебас, Фирдавсий қишлоқларида бўлган.

Қўшни давлат бош вазирлари қишлоқлар аҳолиси билан учрашган.

Қозоғистон ҳукумати раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, Туркистон вилоятида сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 1300 дан ортиқ ишчи ва 220 та техника жалб қилинган.

Ўзбекистон эса, тиклаш ва қурилиш ишлари учун, 200 мутахассис ҳамда 100 га яқин ўт ўчириш машинаси, экскаватор, трактор, сув ҳайдаш насоси ва бошқа техникалар юборган.

Икки давлат бош вазирлари, тошқиндан жабр кўрган Мақтаарал тумани марказидаги Мирзакент посёлкасида қурилиши режаланган микрорайон режаси билан танишди.

Икки раҳбар микрорайонда қуриладиган илк уй пойдеворини қўйишни бошлаб берди.

Расмий хабарда айтилишича, Мирзакентнинг Женис, Жанатурмис ва Дўсттик посёлкаларида тошқиндан жабрланган 500 оилага мўлжаллаб уйлар, мактаб, болалар боғчаси ва фельдшерлик пунктини қуриш режаланган.

Бу микрорайонни Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари қуриб бериши айтилди.

6 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тошқин туфайли уй-жойини йўқотган Туркистон вилояти аҳолисига мингдан зиёд уй қуриб берилишини билдирган эди.

Шунингдек, 6 май куни Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Қозоғистондаги Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етказилган.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан юзага келган табиий офат натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, Мақтааралда жами 845 та уй, 3 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 4 та тиббиёт муассасаси, 1 маданият уйи ва 10 та дўкон сув остида қолган.

7 639 гектар экин майдонини сув ювиб кетган.

30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Сардобадаги тошқин сабаб минглаб қозоғистонлик бошпанасиз қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00

Президент фармойишига кўра, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Мазкур уйлардаги хонадонлар уйларини сув босган шахсларга беғараз берилади.

XS
SM
MD
LG