Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:29

Масофавий таълимга ўтилганига қарамай талабалар контракт пулини тўлиқ тўлаши кераклиги айтилди


Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев 18 апрель куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида масофавий таълимга ўтилганига қарамай талабалар контракт пулини тўлиқ тўлашлари кераклигини айтди.

Бабашевга кўра, масофавий таълимни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

Масофавий таълим бевосита ўқув жараёни графигининг икки ойи бўйича киритиляпти.

"Демак, талабалар томонидан жорий ўқув йили учун белгиланган контракт тўловлари тўлиқ амалга оширилиши керак", - деди Бабашев.

Аммо карантин даврида ўз уйларида яшаётган вилоятлик талабаларга талабалар турар жойи учун тўлов пуллари қайтариб берилиши мумкин.

“Олий таълим муассасалари ТТЖда яшовчи талабалар ўқув йили учун белгиланган тўловларни тўлиқ амалга оширган бўлсалар, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлари талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади ёки унинг розилиги билан кейинги ўқув йилига ўтказилиб, ётоқхонада яшаши учун қайта ҳисоблаб берилади“, дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қишлоқ жойларидаги айрим талабалар Интернет тезлиги камлиги ёки умуман йўқлиги сабаб масофавий таълимдан четда қолаётганликлари, шунинг учун олийгоҳлар ўқув йилининг икки семестри контракт пулидан воз кечиши кераклигини айтиб чиқишганди.

XS
SM
MD
LG