Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:32

Ашхободда шоу-бизнеснинг ўнга яқин таниқли вакили гейликда гумонланиб қамоққа олинди


Туркманистондаги қамоқхоналардан бири.
Туркманистондаги қамоқхоналардан бири.

Озодлик радиоси туркман хизматининг 16 апрелда turkmen.news нашрига таянган ҳолда хабар беришича, март ойининг иккинчи ярмида Туркманистондаги машҳур шоумен, артист ва бошловчи (исми Озодликка маълум) гейликда гумонланиб қамоққа олинган. Бу маълумотни бир-биридан мустақил бўлган бир қатор манбалар тасдиқлади.

Мазкур машҳур шоумен билан биргаликда яна ўнга яқин одам, жумладан, унинг йигити деб иддао қилинган шахс ҳам ҳибс қилинган. Хабарда иддао қилинишича, ҳибс қилинганлардан айримлари пора бериб қамоқдан чиқишга муваффақ бўлган.

Бир неча ёш йигитларга нисбатан тергов давом этмоқда. Хабарда уларга нисбатан суд жараёни яқин кунларда бўлиб ўтиши ҳам айтилди. Улар Туркманистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (гомосексуализм) асосида икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қўлга олинган ўнга яқин одам орасида Туркманистон шоу-бизнеси ва модел индустриясининг машхур вакиллари борлиги ҳам айтилди. Тurkmen.news нашри уларнигг исм-шарифлари таҳририятга маълум эканини, бироқ аҳлоқ тамойлларидан келиб чиқилган ҳолда, таҳририят уларнинг исмларини сир сақлаётганини ҳам билдирди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганларнинг адвокатлари бор, бироқ адвокатларни бу иш юзасидан уларни ҳимоя қилишга кўндириш осон кечмаган.

Туркманистонда адвокатлар гейликда айбланиб қўлга олинганларни ҳимоя қилишга хоҳиш билдирмайдилар. Адвокатларга кўра, бу ҳеч қандай ижобий натижа бермайдиган меҳнат ҳисобланади. Иккинчидан, адвокатлар ҳамкасблари уларни қоралашларидан қўрқадилар.

2019 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ёш туркман врачи Қосимберди Гараевнинг гейликда айбланиб босимга олингани шов-шувга сабаб бўлган эди. У Озодлик радиоси туркман хизматига исми сир қолиши шарти билан Туркманистондаги гейлар ҳаёти тўғрисида интервью берган эди.

Орадан бир неча кун ўтгач, Гараев йўқолиб қолган эди. Озодлик радиоси эса Гараев қўқисдан йўқолиб қолса жамоатчиликка эълон қилишни сўраган видеони эълон қилганди.

Шундан сўнг Озодлик радиоси туркман хизмати журналистлари ва turkmen.news нашри Гараев соғ-саломат эканлигини, лекин унинг қариндошлари унга босим ўтказиб, интернетда мулоқот қилишини тақиқлаб қўйганларини аниқлаган. Ҳозирги кунда Гараевнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Туркманистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг гомосексуализмни жиноятлар рўйхатидан чиқариш талабини рад этиб келади. 2017 йилнинг март ойида бу масала БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасида муҳокама қилинган. Ўшанда Туркманистон президенти маъмурияти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари ва демократия институти расмийси Шемшет Атажанова Туркманистонда гомосексуализмни жиноятлар рўйхатидан чиқариш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини айтган.

XS
SM
MD
LG