Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Электр мунтазам ўчадиган шароитда ўқувчилар теледарсларни кўра оляптими?


Чекка қишлоқларда электрнинг ўчиши мунтазам тус олган.
Чекка қишлоқларда электрнинг ўчиши мунтазам тус олган.

16 мартдан Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши билан барча таълим муассасалари ёпилиб, ўқувчилар таътилга чиқарилди.

30 мартдан бошлаб мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланди.

Учта телеканал орқали ўқувчилар учун теледарслар йўлга қўйилди.

Айрим лицей ва коллежлар Интернет орқали онлайн ўқитиш тизимини йўлга қўйди.

Айни пайтда¸ мамлакатнинг чекка ҳудудларида электр тақчиллиги ва Интернет йўқлиги боис¸ ҳукуматнинг дарсларни масофавий режимга ўтказиш ҳаракатининг муаммога учраëтгани кузатилмоқда.

Ушбу жараённи сиз билан биргаликда қуйидаги жонли блог орқали кузатамиз.

ВИДЕО: Карантинда уйда дарс қилаётган болалар

Карантинда уйда дарс қилаётган болалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00

Интернет ёмонлиги сабаб Телеграм орқали берилган дарслар қолиб кетаяпти

Икки фарзанди мактабда ўқийдиган хоразмлик Маржон карантин пайти электр узилиши кузатилмаётгани, бироқ ўқитувчилар билан Интернет орқали боғланишда муаммо мавжудлигини айтади:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Бевосита линк

Қирғизистонда ўқувчилар тармоқлар ёрдамида ўқитилмоқда

Марказий Осиёнинг 5 та мамлакати ҳукуматлари мактабларга нисбатан турлича йўл тутди.

Тожикистон 1 апрелдан ўқишлар бошланишини маълум қилди.

Қозоғистонда 15 мартда 15 апрелга қадар давом этадиган фавқулодда ҳолат жорий қилиниб, мактаб ўқувчилари таътилга чиқарилди, университетларда ўқиш онлайн тарзда давом эттириладиган бўлди.

Қирғизистонда ҳам мактаблар 15 мартдан таътилга чиқарилди. Бишкекдаги Озодлик мухбири Элмуродга кўра, мажбурий таътилга чиқарилган ўқувчилар ижтимоий тармоқлар ёрдамида ўқитилмоқда.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:31 0:00
Бевосита линк

Ўқчилик болалар теледарслардан маҳрум қоляпти

Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Кўтарма Қфй, Ўқчи қишлоғидан Озодликка Телеграм орқали мурожаат қилган муштарийга кўра, қишлоқда электр мунтазам ўчгани сабаб болалар теледарсларни кўра олмаяпти

"Шундай синовли кунларда яшаяпмизки, ҳозир айниқса давлат ходимлари оддий халққа ёрдам бериши керак. Ҳамма уйда, фарзандлари билан экран орқали дарс тайёрлашмоқда. Афсуски Марҳамат туман электр тармоғидагилар эса ўз маъсулиятини хис этмай, халқни оғир кунида асқотмай чироқни ўчириб, болажонларимизни онлайн дарслардан маҳрум қилишмоқда. Ҳеч бўлмаса шундай кунда қўллаб туришса бўларди, ҳаромхўрлик қилиб, чироқни ўчиришмай. Буларга ҳеч ҳам инсоф кирмайди шекилли. Тегишли мутасаддилар шуғулланса яхши эди".

Қайқи қишлоғида ҳар кун теледарслар пайти чироқ ўчади

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қайқи қишлоғидан Озодликка боғланган муштарий ҳар куни теледарслар бошланадиган пайт электр ўчишидан шикоят қилди:

"Коронавирус туфайли карантин эълон қилинган. Карантин вақтида болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш учун ТВ орқали онлайн дарслар бериб борилмоқда. Бироқ Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Қайқи қишлоғида ҳар куни свет ўчмаса ҳисоб эмас. Айни болалар учун онлайн дарслар бошланадиган вақт соат 09-00 дан бошланади бу чироқ ўчишлар. Ушбу ҳолатга мутасаддилар нима дейди?"

Интернет суст районларда онлайн дарси тайëрлаш сўралмоқда

Ўқитувчиларга Наманган халқ таълими мулозими томонидан тарқатилган Telegram видеохабарини Озодликка жўнатган наманганлик ўқитувчи¸ уни маҳаллий амалдорларнинг фавқулодда ҳолат пайтида ўзини кўрсатиш учун "қоғозбозлик пойгасига берилган старт"и деб баҳолади.

"Онлайн дарс тайёрлаб, каналга жойлаб, скриншот килиб, печат қилиб олиб борилмоқда. Халқ таълими вазирлиги умумий битта дарслик тайёрлагани эриняптими билмайман. Интернет зўр бўлса онлайн дарс ўтса бўлади. Интернет жуда пастку! Қишлоқ жойларда ҳаммадаям интернет йўқ¸ Телеграм йўқ. Видеода вилоят таълим мутасаддиси, шу тартибда ишланглар деяпти тумандаги метод раҳбарларига. Қилган ишингни тўплам қилиб чиқариб кел дейди. Яна ҚОҒОЗБОЗЛИК¸ КАРАНТИН ПАЙТИДА. Бу ерда муаммо, мутахассис бўлмаган одамдан видео дарслик тайёрлаш сўралмоқда. Видео дарслик тайёрлаш учун ҳеч бўлмаса озгина кўникма керакку!” дейди наманганлик ўқитувчи.

Ота-оналар: Теледарслардан қониқмаяпмиз

Тўрт кундирки, ўқувчилар учун теледарслар эфирга узатилмоқда. Айрим ота-оналар ижтимоий тармоқлар орқали теледарслар борасида танқидий фикрларини билдирмоқда.

Жумладан, рус тили дарсида хато қилган ўқитувчи воқеаси тармоқлар орқали кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Олий таълим: онлайн дарслар учун махсус портал очилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Тожикистонда таътил узайтирилмади

Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги барча мактаблар коронавирусга қарши дезинфекция қилинганини билдирди. Таълим ва фан вазирлиги эса баҳорги таътил якунланиб, 1 апрелдан мактабларда дарслар бошланишини маълум қилди.

Тожикистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март куни бошланган. Ўн кун ичида мактаблар икки марта дезинфекция қилинган.

Расмий маълумотда таъкидланишича, Тожикистондаги 3800дан ортиқ мактабда 2 миллион бола ўқийди.

Тожикистонда ва Туркманистонда ҳалигача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат расман қайд этилгани йўқ. Аммо экспертлар бу маълумотга шубҳа билан қарамоқда.

Мактаб ўқувчилари учун теледарслар бошланди

30 мартдан бошлаб Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланди.

Телевизион дарслар 1-4-синфлар учун National Geography Wild канали ўрнига, 5-8-синфлар учун Eurosport канали ўрнига ва 9-11-синфлар учун “Охота и рыбалка” канали ўрнига намойиш этилади.

Видеодарслар намойиш этиладиган каналлар аввал ёпиқ каналлар эди, ҳозир уларни Онлайн-мактаб дастури учун барчага очиқ қилинди ва бепул эфирга узатилади.

Лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

20 мартдан бошлаб UzReport телеканалида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу дасрларни UzReport телеканали ва "International house-Ташкент" академик лицейи билан ҳамкорликда йўлга қўйди.

Теледарслар дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни тўғридан-тўғри қуйидаги тартибда эфирга узатилади:

  • 10:15да география;
  • 11:15да математика;
  • 12:15да физика;

Шунингдек, теледастурни UzReport телеканалнинг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси ва youtube каналида орқали кўриш мумкин.​

16 мартдан мактаблар ёпилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши билан барча таълим муассасаларини 16 мартдан ёпиш қарори эълон қилинди.

Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилди.

Халқ таълими вазирлиги таътил пайтида ўқувчилар учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси видеодарслар намойиш қилишига ваъда берди.

Видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва тасвирга олиш учун ташкилий-ижодий гуруҳ тузилади.

Видеодарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари (onlain maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади.

Шунингдек, мактабларда тозалик ва дезинфекция тадбирлари кучайтирилади.

XS
SM
MD
LG