Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:38

Тадқиқотчилар COVID-19 асоратини камайтирадиган дори топиш устида бош қотирмоқда


Канадалик тадқиқотчилар душанба куни коронавирус билан боғлиқ ўпкадаги асоратлар ва ўлимга сабаб бўлувчи хатарларни камайтириш учун ўпка шамоллашига қарши кучли дорини қўллаш бўйича тадқиқотга киришди.

COVID-19 вирусини юқтирган 7-8 нафар беморнинг ўпкаси “цитокин бўрони” деб аталувчи фаоллашган иммунитет ҳужайралари қаттиқ тебраниши сабабли оғир асоратларга дучор бўлган.

Цитокин бўрони вақтида иммунитет тизими ҳаддан зиёд реакция билдириб, ўпка тўқималарини шикастлайди ҳамда бу ҳол нафас йўллари функцияси бузилиши ва бир қанча тана аъзолари етишмовчилигига олиб боради.

Монреал Юрак институти тадқиқот маркази директори ва Монреал университетииннг тиббиёт профессори Жан-Клод Тардиф раҳбарлигидаги гуруҳ колхицин препарати мавжуд иммунитет ҳужайралари ҳамда уларни фаоллаштирувчи ва цитокинлар деб аталувчи бирикмаларни COVID-19 вирусини юқтирган беморлар танасида керагидан ортиқча ишлаб чиқаришни енгиллаштиришга хизмат қилишидан умидвор.

Агар тадқиқот натижалари муваффақиятли чиқса, ниқриз (подагра) ва перикардитни (юрак мембраналари яллиғланиши) даволашда ишлатиладиган, осон топилувчи ва қиммат бўлмаган дори пандемияга қарши курашда асосий восита бўлиши мумкин.

Матбуот конференциясида бош вазир Жастин Трюдо Канадада вакцина ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун 192 миллион Канада доллари (132 миллион АҚШ доллари) ажратилиши ҳамда клиника синовлари ўтказиш ва пировардида вакцина ишлаб чиқариб, даволашга киришиш учун фирмалар билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида баёнот берди.

‒ Турли истиқболли вариантлар пайдо бўлиши билан Канадага имкон қадар тезроқ оммавий тарзда даволашга киришиши учун қувватлар керак бўлади, ‒ деди у.

Бош вазир санаб ўтган фирмалар қаторига Ванкувердаги AbCellera, Квебек шаҳридаги Medicago ва Торонтодаги BlueDot стартапи киради. Ушбу стартап Хитойнинг Вуҳан шаҳрида COVID-19 кенг тарқалаётганини Жаҳон соғлиқ ташкилотидан 9 кун олдин қайд этган ва бунинг учун сунъий ақлдан фойдаланган эди. Яна ҳамкорлар қаторига Саскачеван университети ва Миллий тадқиқот кенгаши киради

Тардиф Radio-Canada ижтимоий радиосига уч ой ичида колхицин коронавирусни юқтирган беморларни даволашда самарали экани ёки эмаслигини аниқлашга умид қилаётганини айтди.

У колхицинни COVID-19 ни йўқ қилувчи восита сифатида қўллашга аксарият болалар ушбу касалликка чидамли экани маълум бўлгандан сўнг қизиқиб қолганини айтди.

Одатда болалар танасининг шамоллаш ва гриппга реакцияси катталарникига нисбатан паст бўлади.

Лаборатория синовлари пайтида ҳам шамоллашга бўлган реакцияси блокланган жониворлар грипп билан оғригандан сўнг кўпроқ яшаб қолган.

Ушбу тахминни 125 киши ишлаб чиқди ва Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги Квебек ҳукумати ҳомийлик қилган тадқиқотга 24 соат ичида рухсат берди.

Юрак институти баёнотида айтилишича, тадқиқотчилар клиник синов учун коронавирус юқтирган 6000 нафар канадаликни қидирмоқда.

Якшанба куни соат 22:00 га қадар 1430 та COVID-19 юқтирганлик ва 20 та ўлим ҳолати аниқланган, холос. Шу пайтгача 100 минг нафар канадалик тиббий синовдан ўтказилди.

Трюдо ҳукумат вируснинг лаборатория синовларини тезлаштираётганини айтиб, мамлакатдаги тадқиқот мактабларидан ҳар қанча захира ниқоблари ва ўпкани сунъий шамоллатувчи ускуналар бўлса, уларни етказиб беришни, шунингдек, тиббиёт материалларини 3D форматида чоп қилишни сўради.

XS
SM
MD
LG