Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:35

Карантиндан қочган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Карантиндан қочган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланган (Суратнинг ушбу воқеага алоқаси йўқ)
Карантиндан қочган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланган (Суратнинг ушбу воқеага алоқаси йўқ)

Самарқанддаги карантин марказидан қочган шахс Паркент туманида ушланди.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, асли паркентлик шахс 19 март куни Россиянинг Самара шаҳридан поездда келган йўловчилар билан биргаликда Самарқанддаги карантин марказига жойлаштирилган.

Кейинчалик 66 яшар паркентлик карантиндан қочиб, Паркентдаги уйига борган.

Паркент ИИБ ходимлари томонидан ўз уйида ушланган 66 яшар паркентлик изоляцияга олинган ва унга нисбатан жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жазо кўзда тутилган.

Агар бирор шахс санитария қоидаларини бузиб, одамларнинг оммавий касалланишига сабабчи бўлса, 11 миллион 150 минг сўмдан, 22 миллион 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG