Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:15

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда ислоҳотлар йўлидаги энг катта муаммони очиқлади


Ўзбекистон сўнгги 20-25 йилда дунёдаги 40 та энг камбағал давлатлар қаторига тушиб қолди, деди Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов Тошкентда ўтказилган халқаро анжумандаги маърузасида (www.kun.uz, 3 март). Иқтисодчига кўра, Ўзбекистон ривожланган иқтисодиётни қуришни истаса, ўйин қоидаларини ўзгартириши лозим. Қайд этилишича, мамлакатни қашшоқликка домига тортган ўйин қоидаларининг асосий қисми 1996 йилдан кейин, иқтисодиёт қонунлари унутилиб, иқтисодий ривожланишнинг шахсий модели қурила бошлаганда пайдо бўлди.

“Биз кўпроқ жаҳон бозорларига ёпиқ бўлган, асосий ролни давлат амалдорлари ўйнайдиган, (ресурсларни улар тақсимлайди, нархларга ва алмашинув курсига таъсир кўрсатади), рақобат муҳити кучсиз бўлган иқтисодиётни қурдик” дейди Ю.Юсупов.

Иқтисодчи мамлакат раҳбариятига мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, сунъий монополияларга барҳам бериш, суд тизими ва эскирган давлат бошқарувини янгилаш каби чораларни таклиф этган.

XS
SM
MD
LG