Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45

Фирибгарликда айбланаëтган туяқушфуруш “Straus House” раҳбарлари устидан суд бошланади


"Straus house" таъсисчиси Иброҳим Исроилов 2019 йил 27 сентябрь куни ҳибсга олинган ва шундан бери эҳтиëт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.
"Straus house" таъсисчиси Иброҳим Исроилов 2019 йил 27 сентябрь куни ҳибсга олинган ва шундан бери эҳтиëт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.

27 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди биносида “Straus House” МЧЖнинг 27 яшар таъсисчиси Иброҳим Исроилов¸ шунингдек ширкат директори¸ унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси устидан очиқ суд жараёни бошланади.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Судланувчилар И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) нинг 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) нинг 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг “а” банди ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган”¸ дейилади Олий суд хабарида.

Исроилов билан бирга маҳкамага тортилган А. Махмуталиев¸ Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айтилишича¸ жиноят иши бўйича 300 дан ортиқ жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар ва айблов хулосаси бўйича уларга етказилган моддий зарар миқдори 7 906 800 200 сўм, шундан дастлабки тергов мобайнида 1 845 800 000 сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Дастлабки терговда хатланган мол-мулк – 4 та “Ласетти”, “Спарк” ва “Малибу” русумли автомашиналар баҳоланган ҳамда Юнусобод тумани Кулолқўрғон кўчасида жойлашган хонадонга тақиқ қўйилган.

“Жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этиши яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали таъминланади”¸ дейилади Олий суд хабарида.

Ўзбекистондаги етакчи интернет нашрларида ўзини "ëш миллиардер" ва "йирик ишбилармон" сифатида тақдим этиб келган Исроилов¸ Жанубий Африкадан туяқуш импорт қилиб¸ Ўзбекистонда туяқушчиликни ривожлантириш¸ бу иш билан шуғулланувчиларни бой қилишни ваъда қилган эди.

Туяқуш пулини олдиндан тўлашни талаб қилган “Straus House”га ишониб¸ миллионлаб сўм бериб на туяқуш¸ на пулини ололмаганлар ширкат раҳбарларини жазолаш талаби билан давлат идораларига гуруҳ бўлиб шикоят қилган.

Хусусан¸ ўтган йилннинг 8 октябрида бу ширкат чув туширган 30 га яқин фермер Ўзбекистон президенти Халқ қабулхонаси олдида тўпланиб¸ туяқуш жўжалари учун тўланган миллионлаб сўм пулларини қайтаришда ëрдам сўраган эди.

XS
SM
MD
LG