Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:48

Тошкентда дарахтзорни кесган мулозимлар 2 миллиард сўм жарима тўлади


Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида жойлашган дарахтзорни кесиб ташланишига масъул шахслардан 1 миллиард 891 минг 300 сўм жарима ундирилди.

Прокуратура дарахтларни кесишга рухсат берган Яккасарой туман ҳокими ўринбосари ва қурилиш компанияси мансабдорларига жиноят иши қўзғатган.

Озодлик Яккасаройдаги дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида 21 февраль куни хабар қилган эди.

Ўзбекистон экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, ушбу дарахтзорни кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлардан жарима ундирилган.

Қўмита ҳисоб-китобича, «Building And Supplies» МЧЖ томонидан жами 81 та дарахт кесилган. Кесилган дарахтлар ўрнида мазкур компания турар-жой қуришни режалаштирган.

21 февраль куни Давлат қўмитаси дарахтлар кесилиши юзасидан Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган.

22 февраль куни шаҳар прокуратураси махсус ишчи гуруҳ тузиб, дарахтлар кесилиши ҳолатини ўз назоратига олган.

23 февраль куни эса «Building And Supplies» ширкати дарахтларни қонунга зид равишда кесгани аниқланиб, уларга нисбатан 1 миллиард 891 минг 300 сўм жарима солинган.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, кесилган дарахтлар ўрнига янги ниҳоллар экилмоқда.

Ўзбекистонда президент фармони билан 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабригача дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG