Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Бош вазир: Россияда ҳар бир фуқаромиз 1 йилда $1000 патент тўлайди. Агар ЕОИИга аъзо бўлсак…


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 февраль куни Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашув чоғида Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш масаласига тўхталди. Бу ҳақда Газета.uz нашри хабар қилади.

Арипов расмийлар Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишнинг фойда ва зарарларини ҳисоб-китоб қилиб чиққанларини урғулади.

“Россияда ишлаётган 2,2 миллион фуқароимизнинг ҳар бири ойига, энг камида, 100 долларга яқин патент тўлайди. Бир йилда 1000 долларга яқин пул кетади. Агар ЕОИИга аъзо бўлсак… Тўғри, бу кимгадир ёқар, кимгадир ёқмайди. Ҳозир сиёсатдонлар кўпайиб кетди “Мустақилликни бериб қўйяпмиз” дейдиган. Мустақилликни кимга бериб қўямиз, кимга? Мустақилликнинг бериб қўйилишини нимада кўряпсизлар, деган саволни берадиган одамнинг ўзи йўқ. Ҳукумат бу масалани яқинда парламентга олиб чиқади. Парламент кўриб чиқсин. Биз ҳаммасининг ҳисобини қилдик”, деган А. Арипов.

Бош вазир хорижда меҳнат қилувчи 2 миллиондан зиёд ўзбекистонлик учун меҳнат патенти бекор қилинса, ҳар йили қарийб 2 млрд доллар уларнинг ёнига қолишини таъкидлаган.

Россиянинг катта шаҳарларида ишловчи меҳнат муҳожирлари патент учун 3738 рублдан 5400 рублгача пул тўлайди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши тўғрисида аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳам ўз фикрини билдирганди.

“Бу масалани бир йилдан бери ўрганяпмиз. Бу масалани энг аввало халқимизнинг манфаатлари, уларнинг орзу-истакларига таяниб ҳал қиламиз. Депутатлар ва сенаторлар ушбу масалани атрофлича ўрганиб, хулосалар беришни ўз зиммаларига олишлари лозим. Депутатлар қўлига қалам олиб, масаланинг ижобий ва салбий томонларини ўргансин. Уларнинг айтгани бўлади. Маъқул деса — маъқул, номаъқул деса — номаъқул бўлади”, деганди Мирзиёев 24 январь куни парламентга йўллаган мурожаатида.

XS
SM
MD
LG