Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:40

Ўзбекистон томони Саудия элчихонасидан Умра визасини ҳар кимга бермасликни илтимос қилган


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчихонасига мамлакат фуқароларига Умра визасини бериш борасида чекловни кўзда тутувчи илтимос билан мурожаат қилган (www.gazeta.uz, 11 февраль). Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад Акмалхон Шокиров Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

“Тасаввур қилинг, ота-онангиз Умрага бориш учун навбатда уч йилдан бери турибди. Бошқа тарафдан бир одам келиб, Умрага бориш истагида элчихонага мурожаат қилмоқда. Адолат мезони бузилмоқда. Ҳалиги одамни тўхтатиб, нега навбатсиз кетяпсан, деган бўлардингиз. Ана шу адолат мезони бузилмаслиги мақсадида Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонасидан илтимос қилинганки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақдим этган рўйхатдан ташқари бошқа фуқароларга, иложи бўлса, Умра визаси берилмасин”, деган Муҳаммад Акмалхон Шокиров.

Айни пайтда Ўзбекистонда Умра ишини ташкил этиш билан фақат давлат ташкилотлари шуғулланади. Мамлакат фуқаролари мустақил ҳолда Саудия элчихонасига ҳужжат топшириб, Ҳаж ёки Умра визасини ололмайди. Бу борада Ўзбекистон томонидан Саудияга сўров киритилгани тан олинмай келар эди. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири мазкур ҳолатни илк бор расман тан олмоқда.

XS
SM
MD
LG