Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:54

Кўп йил аввал ғойиб бўлган хонанда Отабек Мадраҳимов Америкадан “топилди”


Ўз даврида эстрада хонандаси сифатида шуҳрат қозонган, аммо “қора рўйхат” сабаб катта саҳнани тарк этишга мажбур бўлган Отабек Мадраҳимов кўп йиллик танаффусдан кейин илк бор матбуотига интервью берди (“Даракчи”, 30 январь). Хонанда ўзининг юлдузли дамлари билан бирга ижодига қўйилган тақиқ ҳақида ҳам гапирган. Унинг айтишича, “запрет” сабаб бир неча марта концертлари бекор қилинган, саҳна ва телеэкрандан четлаштирилган. Оз эмас, 15 йил давом этган тақиқ сабаб у оиласи билан АҚШга кетишга мажбур бўлган. “Бу ерга келганимга 6 йил бўлди... Бутунлай бегона бўлган жойга келиб, ҳаммасини бошидан бошлаш, оёққа туриш осон бўлгани йўқ”, деган О. Мадраҳимов. Хонандага кўра, у қўшиқ айтишни тўхтатгани йўқ, ҳамон ўша қозонда қайнамоқда.

XS
SM
MD
LG