Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:24

“Artel” монополияси ҳақида гапирган депутат “кундошларча муносабат”да айбланди


Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли “Artel” ширкати монополия сари интилишда расман сиёсий суянчиққа эга бўлди (www.kun.uz, 14 октябрь). Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилган.

“Artel” монополист эмаслигига ишонгимиз келади, ҳақиқатан де юре у монополист эмас ва бунга интилмаяпти, бироқ де факто интиляпти. Буни импорт маҳсулотларига қўйилаётган турли тўсиқ ва оширилган божлар мисолида кўрса ҳам бўлади… Куни кеча “Artel” “Миллий тикланиш” партиясини танлаганини англадим, партия эмас, “Artel” танлади ва монополия сари интилишда расман сиёсий “криша”га эга бўлди. Энди лоббизм билан расман шуғулланиш ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди”, дейди Р.Кушербаев.

Депутатга кўра, монополия шароитида бир инсон ёки бир гуруҳ шахсларнинг бойиши, яхши яшаши учун бошқалар қурбон қилинади. Монополия эркинликни чеклайди, рақобатни ўлдиради, ривожланишни ортга қайтаради, у жамиятни иқтисодий қулликка етаклайди.

Р. Кушербаевнинг мазкур баёнотига “Миллий тикланиш” партияси муносабат билдириб, уни “кундошона муносабат” ва “сиёсий жазава”да айблади.

XS
SM
MD
LG