Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:29

Маҳмуд Ражаб: Маҳалладошларим мени олиб кетгани келган милицияга қаршилик кўрсатди


Маҳмуд Ражаб уни олиб кетгани келган фуқарлик кийимида келган милиция ходимлари ва маҳалладошлари билан.
Маҳмуд Ражаб уни олиб кетгани келган фуқарлик кийимида келган милиция ходимлари ва маҳалладошлари билан.

Туркиядан шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келгани учун контрабандада айбланаётган хоразмлик журналист Маҳмуд Ражаб Озодлик билан суҳбатда 21 сентябр куни Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари уни олиб кетишга келишгани, аммо маҳалладошлари қаршилик кўрсатиши туфайли қайтиб кетишганини айтди.

Журналистнинг айтишича, воқеа 21 сентябр куни эрталаб Хоразмнинг Янгибозор туманидаги ўз уйи олдида рўй берган.

- Бугун 21 сентябр куни мени олиб кетгани тўртта машинада келишди. Қўшнилар канистрларда бензин ва гугурт тутиб қўзғолон кўтаришганини кўриб, улар қайтиб кетишди. Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ, буни ҳамма кўриб турибди, - деди Маҳмуд Ражаб.

Хоразм Ички ишлар бошқармаси Маҳмуд Ражаб масаласида Озодликка изоҳ бермади.

2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан М. Раджаповга (Маҳмуд Ражаб) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (Контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Бу модда бўйича айбли деб топилса журналист беш йилдан ўн йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Маҳмуд Ражаб ўзига қўйилган бу жиноятни шу йилнинг март ойида Туркиядан мухолифат етакчиси ва шоир Муҳаммад Солиҳнинг китобларини Ўзбекистонга олиб келгани билан боғлайди.

Маҳмуд Ражаб Тбилисидан Истанбул орқали шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини олиб келаётганида Тошкент аэропортида тақиқланган адабиётлар сифатида китоблар олиб қўйилган эди.

Маҳмуд Ражаб, Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан ўзбек журналистидир.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 29 майида шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс Муҳаммад Солиҳ расми билан тушган суратини тармоққа қўйгани учун прокуратурага чақирилган эди.

XS
SM
MD
LG