Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Тўй қиладиган одам беш кун олдин бошқарув органларини бу ҳақда хабардор қилиши лозим


Ўзбек аëллари янги келин қўлидан чой ичишмоқда.
Ўзбек аëллари янги келин қўлидан чой ичишмоқда.

Олий Мажлис 14 сентябрь куни қабул қилган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга киритилади.

Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида билдирилишича, қарорга асосан оилавий тадбирларни фақат бир кун - соат эрталабки олтидан кечки 11гача ўтказишга рухсат берилади. Дафн этиш маросимларига бу қоида таалуқли эмас. Бундан ташқари, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланиши мумкин.

Ҳужжатда қайд этилишича, оилавий тадбирларда 200 нафаргача, ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкин. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашишига рухсат берилади.

Тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар бу ҳақда бир ҳафта олдин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши шарт. Тўйларда келин-куёв ва уларнинг дўстларига учтадан кўп машина хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қарор билан миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган шоуларни, "келин навкари", "чорлар", "ота кўрди", "сеп ёйди", "қуда чақирди", "куёв чақирди", "келин чақирди", "тоғора юбориш" каби ортиқча тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Мотам билан боғлиқ "етти", "пайшанбалик", "якшанбалик", "йигирма", "қирқ", "ҳайит", "йил оши", "пул тарқатиш", "мато улашиш" каби тадбирларни ўтказиш ҳам тақиқланади.

XS
SM
MD
LG