Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:33

Ёлғиз она: бизнесим тўхтаб қолди, амалдорлар ёрдам ўрнига тўшакка таклиф қилаяпти (ВИДЕО)


Шоҳида Абраматова болалари билан
Шоҳида Абраматова болалари билан

Икки фарзандини ёлғиз тарбия қилаётганини айтган термизлик Шоҳида Абраматова ваъда қилинган имтиёзли кредитни ололмаётганидан шикоят қилди.

Аёлнинг OzodMikrofon рукнига иддао қилишича, ёлғиз она бўлгани боис, унга тумандаги "Агробанк" филиали тадбиркорлик учун 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит ваъда қилган, аммо ҳануз бермаган.

Аёл эса шу ваъдага ишониб, қарз-ҳавола билан қарийб 30 миллион сўмлик бизнес бошлагани, оқибатда, касодга учраганини даъво қилмоқда.

- Маҳаллий таъминотчи билан 29 миллион сўмлик шартнома имзолаб, нон цехи очдим. Улар печка ўрнатиб беришди. Ота-онамдан 3 миллион сўм қарз олиб, ун ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиб, иш бошладим. Бир кунда 70 та булка нон чиқарардим, 1200 сўмдан сотардим. Кунига 30-35 минг сўмдан фойда қила бошлагандим. Катта фойда кўрмасам-да, болаларим нонсиз қолмаётган эди. Лекин, кредит берилмади, ишим тўхтаб қолди, - дейди Абраматова.

Арз қилишича, Термиз тумани ҳокимлиги уни ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар рўйхатига қўшган ва ёрдам ваъда қилган.

- Менга 8 фоизлик жами 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит берамиз, дейишганди. Лекин, май ойидан бери беришгани йўқ. Икки ишчим бор эди - жавоб бериб юбордим. Мен меҳнат қилмоқчиман, ҳалол пул топмоқчиман. Лекин, кимга ёрдам сўраб борсам, ёрдам йўқ. Аксинча, дарров тўшагига таклиф қилишади. Айбим эримдан ажрашганимми?! Айтинг, менга ким ёрдам беради?! - деб даъво қилади Шоҳида Абраматова.

Айтишича, аёл шу кунда икки нафар вояга етмаган фарзанди билан ижара уйда яшамоқда, у уйнинг аҳволи ҳам жуда абгор.

Абраматова Озодликка тақдим қилган қуйидаги видеода унинг иши тўхтаб қолган цехи ва болалари билан яшаётган ижара уйидаги аҳвол билан танишишингиз мумкин.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз онанинг бизнеси синди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:58 0:00

Шоҳида Абраматова билан аудиосуҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз онанинг бизнеси синди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:56 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG