Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:44

OzodTa'sir: "Шарғункўмир"даги иш ташлаш ортидан 9 мулозим ишдан олинди (ВИДЕО)


Шарғун шаҳридаги кўмир кони ишчилари норозилиги, 14-15 август, 2019 йил
Шарғун шаҳридаги кўмир кони ишчилари норозилиги, 14-15 август, 2019 йил

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти (АЖ) ўз таркибида бўлган "Шарғункўмир" корхонаси 200 ишчисининг иш ташлаши сабаблари ўрганилганини маълум қилди.

Корхона ишчилари шу йилнинг 14-15 август кунлари иш ташлагани ҳақида Озодлик 22 август куни хабар қилган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган кон ишчилари "иш ҳақининг ниҳоятда озлиги, корхона раҳбарларининг ғайриқонуний ишлари, давлат мулки талон-торож қилинаётгани"дан норози эканини билдирганди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг билдиришича, махсус комиссия текшируви натижасида, 9 мулозим ишдан олинган.

"Махсус комиссия норозилик ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада 9 мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иқтисодий-ижтимоий холатларини тўлиқ ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ мутахассислари "Шарғункўмир" АЖда ўз ишини давом эттирмоқда", дейилади баёнотда.

Шунингдек, баёнотда келтирилишича, ушбу корхонада ўртача иш хақи миқдори 2 миллион 343 минг сўмни ташкил этади.

2019 йил 1 август кунига қадар тасдиқланган штат жадвали бўйича иш ўрни 596 тани, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этган.

Президент Мирзиёев "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" акциядорлик жамиятларини (АЖ) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ўтказиш тўғрисидаги қарорни 2018 йилнинг 8 ноябрь куни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG