Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:56

Ўшда олтита уй ёниб, қирқ одам кўчада қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Ўшда ёнган уйлардан бири.
Ўшда ёнган уйлардан бири.

Ўш шаҳрининг Черемушки мавзейида жойлашган Бобур тор кўчаси ва Розияхон Мўминова кўчаларида олтита уйнинг ёниб кетгани оқибатида қирққа яқин одам кўчада қолди. Уларнинг ярмидан кўпроғи ёш болалардир.

Жабрланганларнинг айтишларича, ёнғин 8 август куни тушдан кейин уйларнинг бирида бошланган. Ёнғин тезлик билан бошқа уйларга ҳам ўтган ва натижада 6 уй бутунлай ёниб кул бўлди.

Бу уйлар 2010 йил Ўш воқеалари чоғида куйиб кетган ва қайта тикланган эди.

Уй эгаларининг айтишича, 6 уйнинг ҳамда уй эгаларининг ҳужжатлари ёнғинда қолиб кетган.

Фавқулодда холатлар вазирлиги кўчага палатка ўрнатиб бергани билан унинг ичига солиб яшагани полос ёки кўрпа тўшак хам қолмаган.

Уй эгалари саҳоватпеша инсонлардан уйларини тиклаб олишда ёрдам курсатишларини сўрашади.

Ҳозир маҳалла кўй, қариндош-уруғ ва таниш - билишлар уларнинг еб ичишидан ва бошқа нарсалардан ҳабар олаётганига ҳам гувоҳ бўлдик.

XS
SM
MD
LG