Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:56

Бош вазир товон пули тўланмаган бинолар бузилишини дарҳол тўхтатишга кўрсатма берди


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов

Бош вазири Абдулла Арипов 27 июлдан бошлаб, мамлакатда бузилиши режаланган, аммо товон пули тўланмаган аҳоли уйларини бузишни тақиқлади.

Урганчда уйи бузилган юзлаб одам норозилиги ва Яккабоғда эса дўкони бузилишидан норози тадбиркорнинг ҳокимият вакилини ёқиб юбориши ортидан ўтган видеоселектор йиғинида Бош вазир шундай кўрсатма берди.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, 27 июль оқшомида ўтган селектор йиғинини Бош вазир ўта кескин танқидий оҳангда олиб борган.

Абдулла Арипов мамлакат бўйлаб бораётган бузилишлар масаласи шахсан президент назоратида турганини таъкидлаган ва 27 июльдан бузилишларга янги тартиб берилишини билдирган.

Маълум қилинишича, бундан кейин вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бузилишлар режасини олдиндан Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.

Шунингдек, kun.uz манбасининг хабар қилишича, йиғилишда Яккабоғ тумани раҳбарияти кескин танқид қилинган ва туман ҳокими Шоҳмурод Донаев ҳамда прокурори Жамшид Халилов ишдан олингани, тадбиркор дўконини шахсан бузишга уринган ҳоким муовини Мансур Туймаев эса терговга тортилгани айтилган.

Бундан ташқари, Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурори Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинган.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевлар ҳам йўл қўйган жиддий камчиликлари учун қаттиқ огоҳлантирилган.

XS
SM
MD
LG