Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:48

"Андижон" клуби футболчилари: иш ҳақи тўланмаяпти, стадион чими қовжираб қолди


“Андижон”  футбол жамоасининг базаси ҳисобланган “Соғлом авлод” стадионининг бузилиб қолган сув сепиш ускунасини таъмирлашга клубда пул йўқлигидан март ойида Холландиядан олиб келиб стадионга экилган чим қовжираб қолган.
“Андижон”  футбол жамоасининг базаси ҳисобланган “Соғлом авлод” стадионининг бузилиб қолган сув сепиш ускунасини таъмирлашга клубда пул йўқлигидан март ойида Холландиядан олиб келиб стадионга экилган чим қовжираб қолган.

“Андижон” футбол клубининг бир неча футболчиси Озодликка мурожаат қилиб, тўрт ойдан бери иш ҳақи берилмаётганидан шикоят қилди.

Клуб раҳбарияти ҳомийлардан маблағ тушуми камайгани сабаб футболчи ва ишчи ходимларидан маълум миқдорда қарздорлиги йиғилиб қолганини Озодликка тасдиқлади.

Шу йил бошида Андижон вилоят ҳокими вилоят ҳудудида фаолият юритаëтган барча тадбиркорлик субъектларига “Андижон” футбол клуби учун жами 8 миллиард 55 миллион сўмлик “ҳомийлик ëрдами” йиғиш талабини қўйган эди.​

“Андижон” футбол жамоасининг бир гуруҳ ўйинчилари 10 июль куни Озодликка мурожаат қилиб, шартномада кўзланган тўловларни ололмаётганидан шикоят қилишди.

Озодлик билан овози эфирга берилмаслиги шарти билан гаплашган футболчиларнинг айтишича, гап бир неча миллион сўм ҳақида кетмоқда.

- Ҳозир тўрт ой бўляпти ойлик ҳам йўқ, мукофот ҳам йўқ. Клубнинг ҳар бир ўйинчига қарзи 6-7 миллион сўмдан ошиб кетган. Ўйинга яхши ҳисса қўшгани учун қўшимча рағбат тўловлари бериларди. У ҳақда ҳали айтаётганимиз йўқ. Бу ўз-ўзидан ўйинчилар кайфиятига таъсир қиляпти, жамоа натижаларига таъсир қиляпти, - деди "Андижон" жамоасининг исми очиқланмаслигини истаган ўйинчиси.

“Андижон” жамоаси ўтган йили Ўзбекистон биринчи лигасидан супер лигага кўтарилган эди.

Аммо, жамоа супер лига турнир жадвалининг энг қуйи икки поғонасидан бирини эгаллаб турибди.

“Андижон” жамоаси ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмаётганини футболчилар молиявий рағбатлантирилмаётгани билан боғламоқда.

- Бизда ҳам бола-чақа бор, оилани тебратиш керак, текинга тўп тепиб юрган билан қора қозон қайнамайдику. Пул бўлмаса ўйинчиларни кайфиятига таъсир қилади-да, - дейди андижонлик футболчи.

Клуб раҳбарияти ҳомийлардан маблағ тушуми камайгани сабаб футболчи ва ишчи ходимларидан маълум миқдорда қарздорлиги йиғилиб қолганини Озодликка тасдиқлади.

- Клуб ҳомийларидан тушум камайган. Шу пайтгача вилоят ҳокими бизни молиявий қўллаб келди. Лекин, бир марталик ёрдамлар камлик қиляпти, - деди клубнинг исми очиқланмаслигини истаган раҳбарларидан бири.

"Стадион чими қовжираб ётибди"

Футболчиларнинг Озодликка айтишича, клубнинг аҳволи шу даражада тангки, “Соғлом авлод” стадионининг бузилиб қолган сув сепиш ускунасини таъмирлашга пул тополмаяпти.

Уларнинг айтишича, “Андижон” футбол жамоасининг базаси ҳисобланган “Соғлом авлод” стадионининг бузилиб қолган сув сепиш ускунасини таъмирлашга клубда пул йўқлигидан март ойида Холландиядан олиб келиб стадионга экилган чим қовжираб қолган.

Стадиондаги чимни парваришлайдиган ходимнинг Озодликка айтишича, сув сепиш ускунасининг моторини созлашга пул топилмаяпти:

- Сув сепиш ускунасининг мотори куйган. Тузатишга 8 миллион сўм топилмаяпти. Оқибатда вилоят ҳокимлиги бир неча юз миллион сўмга Холландиядан олиб келиб эккан чим қовжираб қоляпти.

Шу йил бошида Андижон вилоят ҳокими вилоят ҳудудида фаолият юритаëтган барча тадбиркорлик субъектларига “Андижон” футбол клуби учун жами 8 миллиард 55 миллион сўмлик “ҳомийлик ëрдами” йиғиш талабини қўйган эди.

Вилоятдаги жами 167 та корхона ва ташкилотга “футбол солиғи” солингани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

“Андижон” клубидаги вазиятдан яхши хабардор мулозим футбол клубининг бош спонсори GM Uzbekistan сметага киритилган маблағнинг учдан бирини ҳам бермагани оқибатида суперлигага чиққан клубнинг молиявий жиҳатдан оғир аҳволда қолгани вилоят ҳокимини шундай ҳаракатга мажбурлаганини билдирганди.

GM Uzbekistan расмийлари ҳозирча спонсорлик мажбуриятининг нега бажарилмаëтгани ҳақидаги Озодлик саволларига жавоб бермади.

Айни кунларда "Андижон" жамоаси Ўзбекистон супер лигасидаги 14 жамоа орасида 13-ўринда турибди.

Жамоа ўз кўрсаткичини яхшиламаса¸ яна биринчи лигага тушиб қолиши мумкин.

XS
SM
MD
LG