Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:51

Қўйлиқда икки одамни самосуд қилганлар топилди, жиноят иши қўзғатилди (ВИДЕО)


Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозорида икки эркакни “самосуд” қилганлар аниқланди ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси 3 июль куни маълум қилди.

2 июль куни ижтимоий тармоқларда бир нечта одам икки эркакни калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб кетган эди.

(Эҳтиёт бўлинг, видеода зўравонлик ҳолатлари акс этган!!!)

​Ички ишлар бош бошқармаси хабарида айтилишича, ушбу ҳодиса 2 июль куни тахминан соат 16.30 да рўй берган.

“Бозор савдогарлари – 30 ёшли қашқадарёлик Суннатилло Ш. ва 31-ёшли сурхандарёлик Алишер Т. икки нафар номаълум шахслар35 ёшли Жохонгир Э.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилни эшигини бузаётганлирини кўриб қолишган. Шундан сўнг Суннатилло Ш., Алишер Т. ва ушбу бозорнинг яна бир савдогари Шухрат Ш. ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бермасдан, муқаддам судланган фарғоналик 40 ёшли Сайиджон Т. ва 39 ёшли Ахад К.ларни мушт билан жазолаб, уларга тан шикастлари етказишган”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳодиса ортидан Суннатилло, Алишер ва Шухратларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Сайиджон Т. ва Ахад К.ларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25-моддаси (“Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш”) ва 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG