Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:57

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори истеъфога чиқди


Омон Ғофуров
Омон Ғофуров

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизматининг хабар беришича, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров истеъфо берди.

Хабарда айтилишича, мутахассис йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраб, Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига омад тилаган.

"Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман. Машаққатли йўлда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман. Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат", — деб айтди Омон Ғофуров истеъфога чиқиши сабабини изоҳлар экан.

35 яшар Омон Ғофуров ПФЛга 2017 йилнинг октябридан раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Аввалроқ ЎФА президенти ўринбосарлари — Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфога чиққан эди. Ҳакам Равшан Эрматов ҳамда ИИВ раҳбари ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

XS
SM
MD
LG