Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:44

Покистонда қизларни ўғирлаб исломга киритиш кўпайган


Покистондаги калаши элати аёллари
Покистондаги калаши элати аёллари

Асосан мусулмонлардан иборат Покистонда бошқа дин вакиллари беш фоиздан кам. Ҳинду ёки насроний қизларни ислом динига киришга мажбурлашади. Уларни ўғирлашади ёки мусулмонга зўрлаб эрга беришади.

Кавита исмли аёл Покистоннинг Синд вилояти, Готки округида яшайди.

Икки синглиси ўғирланган ва ислом динига ўтказилган. Сингилларини қайтаришда ҳукуматдан ёрдам олиш илинжида.

“Онам билан ўтиргандик. Машинада қуролланган бир гала эркаклар келиб сингилларимни олиб кетишди. Эртасига сингилларимнинг бошқа динга ўтгани ҳақида эшитдик”, - дейди у.

Маҳаллий расмийларга кўра, вилоятда мажбурий эътиқодни сингдириш охирги йилларда кучайган. Жабр кўраётганлар - ёш қизлар.

Айниқса, Готки округидаги қадимий Бхарчунди Шариф мақбарасидан қизларни ўғирлаш пухта режалаштирилади.

Мақбара ходимлари эса мусулмон бўлмаган зиёратчиларнинг ўзи томошага келади, дея вазиятни тан олмайди.

“Аллоҳга шукр, кўпчилик шу ерга келиб исломни қабул қилади. Баъзан оилавий келишади. Бу янгилик эмас, асрлардан бери шундай”, - дейди мақбара ходими Жовид бин-Абдулҳай.

Полиция вазиятни бошқача таърифлайди. Гўёки, Кавитанинг сингиллари Панжобда 18 га тўлмаганлар турмуш қуриши мумкин бўлгани учун кетган.

Готки округи полицияси бошлиқ ўринбосари Салимулла Одхо ариза юзасидан изоҳ бермади, лекин ишини бажараётганини айтди.

“Бошқаларни зўрлаб эътиқодини ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Покистонда эътиқод эркинлиги конституцион ҳуқуқ”, - дейди у.

Покистон Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Узма Нуранига кўра, ёш қизларга мажбурий эътиқодни сингдириш нафақат ҳақиқат, тадбиркорликнинг бир кўриниши ҳамдир.

“Бундай ишларни дин пешволари бошқаради. Улар бундан даромад ҳам қилади. Исломга киргизса, Худодан савоб ёзилади деб билади. Уларнинг полиция, судялар, терговчи-ю адвокат, бутун адлия тизимига таъсири бор”, - дейди у.

Кавита сингилларининг тақдири Покистонда овоза бўлган. Уларнинг иши Исломобод Олий судигача борган.

Вояга етмаган икки қиз ўз хоҳиши билан мусулмонларга турмушга чиқиб, исломни қабул қилдик, дейишаяпти. Лекин Кавитанинг оиласи бунга ишонмайди.

Ўнгчилар сиёсатчилардан диний эркинликни жиддий ҳимоя қилишини сўрайди. Зеро, озчилик қатлами ўз динига бехавотир эътиқод қилсин.

XS
SM
MD
LG