Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:18

Гулноранинг собиқ эрига тегишли кўрилган 7,5 млрд. сўмлик мулк сотувга қўйилди


Марҳум президент Ислом Каримовнинг катта қизи - ҳозирда Зангиота аёллар қамоқхонасида қолаётган Гулнора Каримованинг фуқаровий эри - Рустам Мадумаровга тегишли экани айтиладиган мулк кимошди савдосига қўйилди.

ЎзАнинг 1 май куни хабар беришича, 101.5 FM тўлқинидаги «Радио Гранд»га эгалик қилувчи йирик фирма — EDEL VEYS-ALI юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан Ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилган.

8 майда бўлиб ўтадиган очиқ аукционнинг нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.

Бошланғич нархи 7 миллиард 567 миллион 767 минг 500 сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 миллиард 142 миллион 518 минг 600 сўмга тушган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг бизнесдаги коррупцион схемаларига алоқадор кўрилаётган ҳамкори Рустам Мадумаров 2014 йил июнида узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганини очиқлаган.

Швеция прокуратураси Рустам Мадумаровни Ўзбекистонда фаолият кўрсатиш учун телеком ширкатларидан пора олишда Гулнора Каримовага воситачилик қилганликда гумон қилмоқда.

Ўтган ойда ​Швейцарияда чоп этиладиган Le Temps нашри Швейцария суди Гулноранинг бу давлатда мусодара қилинган - қиймати қарийб 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган - 3 та спорт машинаси сотувини бекор қилишга қарор қилганини хабар қилганди.

Яъни, Швейцарияда суд ҳукми Mercedes-Benz SLR2DR, Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 русумидаги машиналарни Гулнора Каримова 2009 йилда 18 миллион франкдан ошиқроққа харид қилган виллада сақлаб туришга қарор қилинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг жорий йил 5 март куни уй қамоғидан жазони ўташ колониясига қайтарилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Баëнотда айтилишича, аслида Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йилга қамалган, аммо 2018 йил 1 июлда бу ҳукм ўзгартирилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

Бош прокуратурага кўра, қамоқ жазоси “маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олгани" боис озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Жазони ўташ жойи этиб маҳкума Гулнора Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Имон Каримованинг яшаш жойи белгиланганди.

Аммо, коррупция ва оғир иқтисодий жиноятларда айбланган Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини бузган. Натижада, 2019 йил 5 мартига келиб жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди маҳкумани умумий тартибли колонияга қайтаришга ҳукм қилган.

Айни пайтда, Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган 800 миллион франк атрофидаги пули тақдири ҳам ўзгаришсиз қолмоқда.

Шу йилнинг март ойида АҚШ Адлия вазирлиги қошидаги прокуратура идорасининг Нью Йорк жанубий ҳудуди бўйича прокурори Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан расмий айбловларни эълон қилди.

Каримова қарийб 10 йил давомида турли молиявий схемалар орқали акциялари АҚШ биржасида сотувга қўйилган уч йирик халқаро телеком ширкати – TeliaSonera, VimpelCom ва МTCдан жами 865 миллион доллар пора олганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG