Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:47

"Мирзиёев топшириғи" билан 3 кунда уйи бузилган жиззахлик аёл адолат изламоқда (ВИДЕО)


Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшайдиган Сайёра Турсунқулованинг бузилган уйи, 1 май, 2019 йил
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшайдиган Сайёра Турсунқулованинг бузилган уйи, 1 май, 2019 йил

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшайдиган Сайёра Турсунқулова февраль ойида 3 кун ичида уйи бузиб ташланганидан норози бўлмоқда.

58 яшар аёл тақдим қилган огоҳлантириш хатида бу оиладан ўзи яшаб турган уйини, замонавий талабга жавоб бермагани учун, 3 кун ичида "бузиб олиши" талаб қилинган.

OzodMikrofon рукнига боғланган Сайёра Турсунқулованинг даъвосича, 2019 йилнинг 28 февралида унинг уйига борган ҳокимият мулозимлари бошчилигидаги гуруҳ қор совуғида қолган оиланинг арзига қулоқ тутмаган ва уйини бузиб кетган.

- Ҳозир совуқ. Ҳеч бўлмаса, кунлар исигунча кутиб туринглар, десам ҳам қулоқ солишмади. Совуқда 13 хонали уйимнинг 10 та хонасини бузиб кетишди. Уйдан чиққан қурилиш материаллари қорда-ёмғирда қолиб, чириб кетди. Ичим ачияптида. Қолган 3 тасини ҳам бузамиз, деган, мени ялиниб ушлаб турибман. Менга ҳеч қандай моддий ёрдам, вақтинча яшаб туришга жой, баҳолаш комиссияси - унақа гаплар бўлмади, - деб даъво қилади аёл.

У Озодликка нусхасини тақдим қилган огоҳлантириш хатида Турсунқуловадан Ўсмат шаҳарчаси, Ҳамид Олимжон кўчасидаги уйини "Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан", "3 кун ичида бузиб олиши" сўралган.

Огоҳлантириш мактубида айтилишича, Турсунқулованинг уйи "туман марказини қайта қуриш", "реконструкция қилиш" каби сабаблар билан бузилмоқда.

Турсунқулованинг даъво қилишича, унга бузилган уйи эвазига иккита таклиф берилган.

- Агар ерни ташлаб чиқиб кетсам, менга товон пули беришаркан. Ёки ўзингиз шу ерда пишиқ ғиштдан, икки қаватли қилиб уй қуринг, остки қаватида дўкон бўлсин, дейишяпти. Банкдан кредит олинг, дейишди. Лекин, энг ками 16 фоиз, қурилиш учун бошқа пул беришмас экан, - деб даъво қилади Сайёра Турсунқулова.

Озодлик бу аёлнинг шикояти ортидан Бахмал тумани ҳокимлигига боғланди.

Огоҳлантириш мактубини имзолаган ҳоким ўринбосари Абдунаби Қулжонов билан гаплашишнинг имкони бўлмади.

Ҳокимиятнинг қурилиш ва бузилиш ишлари бўйича мутахассисларидан бири, Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда, Сайёра Турсунқулова уйи бузилишидан 2018 йилда огоҳлантирилгани, аёлга бузилган уйи ўрнига янгисини қуриб олиш учун имкон берилганини айтди. Аммо, бузилган уйнинг ҳаққини ким тўлайди ва янги қуриладиган уйга пул бериладими, каби бошқа саволларни очиқ қолдирди.

​Шунингдек, Турсунқуловадан ўз уйини "Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан", "3 кун ичида бузиб олиши" сўралган огоҳлантириш хатига ҳам на Бахмал тумани, на Жиззах вилояти ҳокимлигидан изоҳ олишнинг имкони бўлди.

Сайёра Турсунқулова ҳам маҳаллий ҳокимиятлар унинг мурожаатларини жавобсиз қолдираётганини даъво қилмоқда.

Уйи бузилган жиззахлик аёл адолат изламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG