Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:39

Мусулмонлар идораси томонидан безориликда айбланганлар ДХХ ҳибсхонасига қамалди


Рустамбек Каримов ва Тўлқин Астанов
Рустамбек Каримов ва Тўлқин Астанов

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар: 1975 йилда туғилган Каримов Рустамбек Абдурашидович ва 1971 йилда туғилган Астанов Тулкун Ташмурадовичга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, тилга олинган шахсларга оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган, натижада Р. Каримов ва Т. Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланган.

"Р. Каримов ва Т. Астановнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди", дейилган агентлик хабарида.

Мусулмонлар идораси безориликда айблаган Facebook фаоллари - Рустам Каримов (Каримов Рустамбек Абдурашидович) ва Тўлқин Астанов (Астанов Тулкун Ташмурадович)лар 15 суткага ҳибсга олингани тўғрисида Бош прокуратура маълум қилгани тўғрисида Озодлик 10 апрелда хабар берган.

Мусулмонлар идораси, бу икки шахс 8 апрель куни ташкилот биносида "жамоат тартибини бузгани" тўғрисида ички ишларга арз қилган.

Рустам Карим ва Тўлқин Астановлар Facebook ижтимоий тармоғида Диний идора раҳбарияти ва мамлакат ичидаги айрим уламоларга нисбатан кескин танқиди, ҳажвий постлари билан танилган.

8 апрель куни қатор баҳсли диний масалаларда ўз позициясини билдириш учун Мусулмонлар идорасига борганини улар ҳам ижтимоий тармоқда жонли чиқиш тарзида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG