Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:22

Қозоғистондаги автоҳалокатда вафот этган ўзбекистонликлар жасадлари олиб келинди


Қозоғистонда ҳалокатга учраган автобус, 20 апрель, 2019 йил.
Қозоғистонда ҳалокатга учраган автобус, 20 апрель, 2019 йил.

Қозоғистондаги автоҳалокат оқибатида вафот этган Ўзбекистоннинг уч фуқароси жасади 22 апрель куни ўзбекистонга олиб келинди.

Қозоғистондаги автоҳалокатда вафот этган ўзбекистонликлар жасадлари олиб келинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:46 0:00

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича: “Ўзбекистон фуқаролари У.Абдухаликов, А.Калмуратов, Д.Ермекбаева жасадлари қариндошлари томонидан шахси аниқлаштирилиб, Бош консулхона ходимлари томонидан расмийлаштирилганидан сўнг қариндошлари ҳамроҳлигида 22 апрель куни «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга етказилди”.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шахслари расман аниқлангунига қадар Қозоғистоннинг Кордай туман касалхонаси ўликхонасида сақланаётган эди.

Аввалроқ Жамбулдаги автоҳалокатда жабрланган 9 нафар ўзбекистонлик Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётида Бишкек орқали ватанига олиб келингани ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилгани хабар қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган ўзбекистонликларнинг 5 нафари мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтказилган.

Ташқи ишлар вазирлиги 21 апрель куни Ўзбекистон фуқароси бўлган 1996 йилда туғилган Марҳамат Жуманиёзова Тараз шаҳар шифохонасида шифокорлар назорати остида қолаётганини билдирган. Бунга шифокорлар беморнинг транспортда олиб кетилишига қарши кўрсатма бергани сабаб бўлган.

Автоҳалокатда жабрланган яна икки нафар ўзбекистонлик - 1999 йилда туғилган Заводбек Муҳимжонов ва 1997 йилда туғилган Исломиддин Абдусатиров шифокорлар кўригидан ўтказилганидан сўнг воқеа жойига етиб келган қариндошлари томонидан Олмаотага олиб кетилган.

20 апрель куни Тошкент вақти билан соат тонгги 5 ларда Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қордай туманидан ўтувчи "Чимкент-Олмаота" йўналишидаги автомобиль йўлида 49 йўловчи билан бораётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраганди

Оқибатда вафот этган 11 йўловчининг 3 нафари Ўзбекистон ватандоши бўлиб чиқди. Шунингдек, жароҳатланган 32 йўловчининг 13 нафари ҳам ўзбекистонликдир.

Мазкур воқеа ортидан президент Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар мутахассисларидан иборат махсус комиссия тузган. Комиссия аъзолари воқеа жойига бориб, ҳалокат сабабларини ўрганаётганлари хабар қилинди.

Президент мазкур комиссияга ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига ва жабрланганларга зарур бўлган кўмакни кўрсатишга кўрсатма берди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари воқеа муносабати билан ўзаро таъзия изҳор қилдилар.

XS
SM
MD
LG