Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ёлғиз она: 4 яшар қизимга ҳануз гувоҳнома ололмаяпман


39 яшар Мастона Худойбердиева 4 яшар қизи билан
39 яшар Мастона Худойбердиева 4 яшар қизи билан

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан боғланган ва ўзини 39 яшар Мастона Худойбердиева деб таништирган аёл 4 яшар қизига ҳануз туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилмаётганидан шикоят қилди.

Аёлнинг айтишича, унинг қизи Россия Федерациясида туғилган ва қизалоққа туғруқхонадан маълумотнома берилган.

OzodMikrofon билан суҳбатда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан вақтинчалик маълумотнома олиб, юртига қайтган аёл 1 ярим йилдан буён қизининг ҳужжатсиз яшаётганини айтмоқда.

- Ҳозир қизим 4 ёшга тўлди. Мен ёлғиз онаман, қизимга қараётганим учун ишсизман. Аммо, 1 ярим йилдирки, булар менга туғилганлик ҳақида гувоҳнома бермаяпти, - деб шикоят қилади Мастона Худойбердиева.

Унинг иддаосича, у Гулистон шаҳри Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш - ФҲДЁ идорасига, паспорт столига мурожаат қилган.

Ташкилотлардан эса Россия элчихонасига юборилган сўровга ҳануз жавоб келмагани ҳақидаги жавобни олмоқда.

- Тезроқ бу қизни боғчага беришим керак. Аммо, боғча ҳужжатсиз олмаяпти. У боғчага борсангина, мен ишлашим мумкин. Ёлғиз онаман, ўзим ишлаб, пул топишим керак, - деб шикоят қилди Мастона Худойбердиева.

Қуйида бу аёл билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Ёлғиз она: 4 яшар қизимга ҳануз гувоҳнома ололмаяпман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG