Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:25

Сув тошқини: Ағдарилган поезд, сув босган уйлар, вайрон бўлган кўприклар (ВИДЕО)


Навоий вилояти Хатирчи туманида селда оқиб кетган Nexia 
Навоий вилояти Хатирчи туманида селда оқиб кетган Nexia 

Сўнгги 3-4 кун мобайнида Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши оқибатида Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарёнинг айрим қишлоқлар аҳолисининг томорқалари катта талафот кўрди. Манбалар хабарига кўра, айрим қишлоқларда сув одамларнинг уйларига ҳам кирган. Кўприклар бузилгани хабар қилинди. Кучли ёғингарчилик ортидан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида тупроқ чўкиб, поезд издан чиқиб кетди.

Ушбу жонли блог орқали сел келиши оқибатида кўрилган зарар, талафотлар кўлами ва тегишли идоралар томонидан қилинаётган тадбирлар ҳақида ёритамиз.

Агар сиз яшаётган ҳудудда ҳам сел келиб, талафот кўрилган бўлса, ҳозирда буни бартараф қилиш учун қандай ҳаракатлар кетаяпти? Бу ҳақда бизга хабар йўлланг. Хабарингизга фото-видео илова қилишни унитманг!

Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755.

Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

Ўзбекистонда сўнгги йилларидаги йирик сув босиши кузатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00

ФВВ: Бир ойда ёғадиган ёмғир бир неча соат ичида ёғди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 8 апрель куни тарқатган маълумотга кўра, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёнинг айрим қишлоқларида баҳор пайти бир ойда ёғадиган ёғин миқдори бир неча соат ичида ёққани сабаб айрим хонадонларнинг томорқа ва ҳовлиларига сув кирган.

Айниқса, 5 апрель куни ярим тун (соат 02:40 дан 03:25 га қадар)да Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ёққан кучли ёмғир натижасида юзага келган вазият бошқа ҳудудларга нисбатан жиддийроқ бўлган.

Вазирлик маълумотига кўра, Хатирчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи сой тошиши оқибатида Урганжа қишлоғидаги 132 та хонадоннинг томорқа ва ҳовлиларига сув кирган.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Лангар қишлоғида 25 та хонадон, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Оқтош" ва “Нурлиқуёш” қишлоқларида эса жами 9 та хонадон ҳовлисига сув кирган.

Хатирчи туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, Ёнғин хавфсизлик хизматлари техникалари ёрдамида сел босган уйлардан сувлар чиқарилган.

«Бу мутлақо бепул амалга оширилмоқда. Кимнинг ҳовлиси ёки томорқаси сув босган бўлса, рўйхатга олиб, сув чиқариш билан шуғулланаётган группани ўша жойга жўнатаяпмиз», деди вилоят ҳокимлиги вакили.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра,вазирликнинг жойлардаги бўлимлари ходимлари ҳам ёмғир сувлари кирган хонадонларнинг томорқаларидан сувларни чиқариб ташлаш ишларига жалб қилинган.

Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги нега жим?

Жойлардан олинган маълумотларга кўра, сел ва сув босишии оқибатида махсус штаблар ташкил қилиниб, кўрилган зарарни ҳисоблаш ва уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ орадан 4 кун вақт ўтсада, Ўзбекистон Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги бу борада бирор расмий маълумот тарқатмади.

Ҳар ҳолда вазирлик сайтини титкилаб, бу ҳақда бирор хабар топа олмадик.

Вазирлик 29 март куни Самарқандни сел босгани ҳақида хабар берган холос.

8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:10да Озодлик мухбири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига қўнғироқ қилиб, сўнгги 4 кун ичидаги сел тошқинлари борасида маълумот сўради.

Матбуот хизмати ходими 2 соат ичида маълумотларни тўплаб, қўйишга ваъда берди.

Соат 17:20 Вазирликка қайта боғландик. Матбуот хизмати ходими "маълумотлар 5 дақиқа ичида сайтга жойланишини" айтди.

Соат 17:35. Ҳозирча ваъда қилинган вақтдан 10 дақиқа ўтди, лекин вазирлик сайтида маълумот ҳануз йўқ.

Соат 17:40. Ваъда қилинган маълумот вазирлик сайтига қўйилди.

ИИВ хабари: сув тошиши оқибатида жароҳатланганлар йўқ

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 5 апрель куни Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли "айрим ҳудудларда ариқларга шох-шаббалар йиғилиб қолиши, натижасида ариқлардаги сувлар тошиб, йўлларга чиққан ва бир қатор маҳаллалардаги хонадонлар ичига кирган".

Вазирлик сув кирган хонадонлар сонини келтирмаган.

Айни пайтда вазирлик хабарида "Мазкур ҳолат юзасидан тезлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу вазият бартараф этилган. Ҳолат юзасидан жабрланганлар йўқ" дейилган.​

Қашқадарёда йўлларни сел ювиб кетди

Қашқадарёда йўлларни сел ювиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

Иккита катта трасса ҳам сув остида қолди

5 апрель куни ярим тунда Жиззахнинг Ғаллаорол туманидан ўтувчи Тошкент- Термиз ва Самарқанд- Жиззах магистрал йўллари ҳам сув остида қолди.

Самарқанд-Жиззах трассасини сув босди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:56 0:00

Навоий вилояти Хатирчи туманида селда оқиб кетган Nexia

Кучли ёғингарчиликда тупроғи чўкиб, изидан чиқиб кетган поезд йўли тикланди

"Ўзбекистон темир йўллари" ширкатининг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида поезд изидан чиқиб кетган темир йўл участкаси тикланган.

6 апрель куни ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида тунда темир йўл ётқизилган участка тупроғи чўкиб кетиб, юк поезди изидан чиқиб кетган эди.

Расмий хабарга кўра, ҳодисада ҳеч кимга шикаст етмаган ва чўкиб кетган темирйўл участкаси эса 6 апрель оқшомига қадар тикланган.

"Шикастланган темир йўлнинг устки қисмини тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари якунланди ва пўлат излар тўлиқ тикланди", деб хабар қилди "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати матбуот хизмати.

6 апрель куни Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида кучли ёғингарчилик кузатилди. Айрим ҳудудларда кучли сел келди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қашқадарё вилояти бўлими расмийсининг Озодликка маълум қилишича, табиий офат оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Қулаган кўприклар

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Лангарота қишлоғидаши кўприк сел оқибатида қулаб тушди.​

Самарқандни ҳам сув босди

Ўзбекистонда кучли ёмғир натижасида, сув босиши ўтган ойнинг охиридан бошланди.

Самарқанддаги мобил мухбиримиз йўллаган видеолардан маълум бўлишича, тўхтовсиз 16 соат давомида ёққан ёмғирдан сўнг 29 март куни шаҳар кўчаларини сув босган.

Ëмғир ёғиб Самарқанд кўчаларини сув босди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

XS
SM
MD
LG