Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси 27 декабрда маҳаллий тадбиркор фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиқди ва бекор қилди.Дастлабки қарорга биноан, шаҳар ҳокимлиги мулозими тадбиркорга етказган молиявий зарарини қоплаши, давлатга эса жарима тўлаши лозим эди.Давлат мулозими суднинг 25 февралда чиқарган ажримига биноан 27 декабрдаги қарорда белгиланган жазолардан озод қилинган.