Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига 2 кунлик расмий ташрифини бошлади


Абу-Даби халқаро аэропортида президентни БАА Бош вазири ўринбосари Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди, 24 март, 2019 йил
Абу-Даби халқаро аэропортида президентни БАА Бош вазири ўринбосари Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди, 24 март, 2019 йил

Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Абу-Даби халқаро аэропортида президентни БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олган.

Аэропортнинг ўзидаёқ томонлар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтгани, унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилгани хабар қилинди.

2 кунлик ташриф давомида президент Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумлар билан учрашади.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши айтилган.

Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнотни қабул қилиш, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Мирзиёевнинг “Масдар-сити” технопарки ва бошқа қатор саноат объектларига бориши режаштирилган.

Сафар арафасида президент БАА фуқароларининг 20 мартдан бошлаб, 30 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз киришига рухсат берди.

XS
SM
MD
LG