Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:44

Текширувчиларни ҳайдаб солган киракашларга иш очилди (ВИДЕО)


Косонсойлик киракашлар текширувчиларни ҳайдаётган пайти.
Косонсойлик киракашлар текширувчиларни ҳайдаётган пайти.

Жорий йилнинг 1 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида бир гуруҳ такси ҳайдовчилари текширишга келган икки ходимни ҳайдаб солди. Киракашларга кўра, текширувчилар ноқонуний равишда жарима ундирмоқчи бўлгани учун уларга қаршилик кўрсатишган. ИИБ киракашларга қарши иш очди.

Воқеа 1 март куни соат 14:00ларда Косонсой тумани ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда Озодликка 4 март куни хабар йўллаган косонсойликка кўра, у воқеага гувоҳ бўлганлардан биридир.

“Лицензия текширувчилари таксистларнинг жонига тегиб кетди. Жума куни иккитаси келиб, битта таксистни жарима қилмоқчи бўлди. Таксист йигит жонидан тўйганидан текширувчилардан бирини урди. Кейин ур-тўполон бўлиб кетди. Оломон текширувчиларни ўраб, олиб, уларни ҳайдаб юборди. Иккаласи битта машинада келган экан, машинасини ҳам пачоқ қилишди”, дейди воқеага гувоҳ бўлганини айтган косонсойлик.

Яна бир косонсойлик такси ҳайдовчиси иддаосига кўра, текширувчилар киракашларни ноқонуний равишда жаримага тортмоқчи бўлгани жанжалга сабаб бўлган:

“Текширувчилар ўзи фақат назорат қилиш учун чиқишган экан. Лекин лицензияси йўқ йигитларни жарима тўлайсан, деб ҳам мажбурлашган. Шу билан жанжал бошланган. Текширувчилар одамларни қон қақшатаяпти. Булар фақат одамларни талаш билан овора”, деди косонсойлик такси ҳайдовчиси.

5 март куни Озодлик текширувчилар ва такси ҳайдовчилари жанжалининг бир қисми акс этган видеони қўлга киритди.

3:07 дақиқалик видеода икки нафар формалик йигитни бир гуруҳ одамлар ўраб олгани акс этган. Икки формалик йигит машина олдида, одамлар эса машинани ўраб олганини кўриш мумкин. Одамларнинг бақир-чақири, норозилик билдириб, “Ҳаққингиз йўқ унақа қилишга” деган гаплари эштилади. Савол-жавоблардан гап жарима ҳақида кетаётгани англашилади. Формалик йигитлардан бири қандайдир қоғозни кўрсатади. Видео давомида ушбу қоғозни йиғилганлардан бири ўқиётгани кўрилади. Уни ўқиган киши эса “Сизлар назорат қилиш учун чиққан экансиз. Қонуний чора кўриш учун эмаску” дейди. Шундан кейин бақир-чақирлар яна кучайди. Формалик йигитлар “Биз ўз ҳолимизча” чиқмаймиз” дея ўзини оқлашга урингани кўринади. Бақир-чақир яна кучаяди ва икки формаликнинг машинага ўтирганини кўриш мумкин. Шу билан видео тугайди.

Косонсойдаги киракашлар тўполони
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк

Воқеа гувоҳлари айтган, текширувчиларга нисбатан куч қўллаш ҳолати видеодаги воқеадан кейин ёки олдин бўлганми, буниси Озодликка маълум эмас. Видеони Озодликка тақдим қилган одам воқеа тафсилотларидан тўлиқ хабардор эмаслигини билдирди.

Озодлик ўз суриштирувлари натижасида видеодаги икки формалик йигитнинг Наманган вилоят Автомобил ва транспорт бошқармаси ходимлари эканини аниқлади. Бошқарма мулозимларидан бири 1 март кунги воқеани ҳам тасдиқлади.

“Косонсойда бўлимимиз йўқ. Бу йигитлар бизнинг бошқарма ходимлари. Улар режа бўйича ўша жойга жўнатилганди. Биз содир бўлган воқеа бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилдик. Тўлиқ тафсилотларини улардан оласиз. Айбдорларга иш очилди”, деди ўзини таништирмаган мулозим.

Мулозимнинг айтишича, Косонсой ҳудудида лицензиясиз фаолият кўрсатаётган такси ҳайдовчилари кўпчиликни ташкил қилгани боис, бу туманда кучли назорат ўрнатилган.

“ Бу ҳудудни қаттиқ назоратга олганмиз. Энг кўп авария ҳам шу ҳудудда бўлади. Буни тартибга солишга ҳаракат қилаяпмиз”, деди Автомобил ва транспорт бошқармаси мулозими.

Косонсой туман Ички ишлар бўлими ходими текширувчиларга нисбатан куч қўллаган ҳайдовчиларга нисбатан иш очилгани ва ҳозирда суриштирув ишлари кетаётганини таъкидлади.

“Уларни олиб кириб, гаплашаяпмиз. Ҳаммасига чора кўрилаяпти”, деган ИИБ ходими бошқа тафсилотларни очиқламади.

Жами неча кишига нисбатан иш очилгани ҳақидаги маълумот Озодликда йўқ.

Иш очилганлардан бирининг яқинига кўра, воқеа бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми яъни “ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш” билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2012 йил 1 январь амалга кирган "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш бўйича чора тадбирлар тўғрисида"ги қарорда киракашлик қилиш учун лицензия олиш кўрсатилган.

Айни пайтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил январида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида "киракашларни солиққа тортиш давлатга, халққа қарши амал бўлишини" таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG