Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:35

АҚШ ва Россия генераллари Суриядаги вазиятни муҳокама қилади


АҚШ Бош штаби раҳбари, генерал Жосеф Данфорд (чапда) ҳамда Россия Қуролли қўшинлари бош штаби раҳбари, генерал Валерий Герасимов, 8-июнь, 2018-йил, Хельсинки
АҚШ Бош штаби раҳбари, генерал Жосеф Данфорд (чапда) ҳамда Россия Қуролли қўшинлари бош штаби раҳбари, генерал Валерий Герасимов, 8-июнь, 2018-йил, Хельсинки

Юқори лавозимли АҚШ ва Россия генераллари 4 март куни Венада учрашиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилади.

Венада АҚШ Бош штаби раҳбари, генерал Жосеф Данфорд ҳамда Россия Қуролли қўшинлари бош штаби раҳбари, генерал Валерий Герасимовларнинг иккитомонлама учрашув ўтказиши ҳам кутилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги 2 мингга яқин АҚШ аскарини олиб чиқиб кетишини эълон қилган эди.

Республикачилар, демократлар ҳамда айрим хориж расмийлари Трампнинг бу қарорини танқид қилди. Уларнинг айтишича, бундай ҳаракат АҚШ дастаклаб келган курдлар тақдирини Туркия қўлига топширади ва Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказиб келаётган Эрон ҳамда Россия ғалабасини таъминлайди.

Россия ва Эрон Сурия президенти Башар ал-Ассадни дастаклаб келади. АҚШ ва Туркия эса турли исёнчи гуруҳларга ёрдам кўрсатиб келади.

2014 йилда Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб, Украина шарқида россияпараст айирмачиларни дастаклай бошлаши ортидан Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар совиб кетди.

2018 йилдан Данфорд ва Герасимов муносабатларни яхшилаш илинжида бир неча марта учрашди.

АҚШнинг 1987 йилда Қўшма Штатлар ва Совет Иттифоқи ўртасида ўрта масофага учувчи ядровий қуролларни чеклаш бўйича имзоланган битимдан расман чиқиши икки давлат ўртасидаги тафовутни янада кенгайтирган.

XS
SM
MD
LG