Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:49

"Эзгулик" раҳбари “Жаслиқ”да умрбод қамалган маҳкум билан учрашди


25 февраль куни “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Жаслиқ қамоқхонасида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган маҳкум Искандар Худойберганов билан учрашди. Ташановга кўра, Искандар Худайбергановнинг соғлиги ҳақида тармоқларда тарқалган хабарлар ортидан ушбу учрашув ташкил қилинган. Бироқ учрашув натижасида маҳкумнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммо йўқлиги аниқланганини таъкидади ҳуқуқ фаоли.

Ташановнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Искандар

Худайбергановнинг барча яқин қариндошлари Швецияда қочқинликда яшаётгани боис, маҳкумнинг соғлиги борасида тармоқларда тарқалган хабарларни текшириш учун "Эзгулик" фаолларининг ўзи "Жаслиқ"қа бориб, маҳкум аҳволини ўрганишга қарор қилган.

- Бироқ биз Искандар Худайберганов билан учрашганимизда тармоқлардаги хабарларнинг миш-миш эканига гувоҳ бўлдик. Биринчидан, унинг кўриниши жуда яхши эди. Иккинчидан, унинг ўзи ҳам соғлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Айни пайтда суҳбат давомида маҳбус¸ ўзини озодликка чиқаришларини сўраб Олий судга назорат тартибида ариза ëзганини ҳам билдирган.

"Эзгулик" раҳбарининг маҳкум Искандар Худайберганов билан "Жаслиқ"даги учрашуви тафсилотларини қуйидаги суҳбатда тинглашингиз мумкин:

Абдураҳмон Ташанов
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:13 0:00
Бевосита линк

Хавфсизлик идоралари томонидан "Салафийлар" диний оқими фаолларидан бири сифатида кўрилган Искандар Худойберганов Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ўтказилган маҳкамада Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 14 та моддасида кўзда тутилган жиноятларда айбдор деб топилган ва 2002 йилнинг 28 ноябрида чиқарилган ҳукм билан унга ўлим жазоси тайинланган.

Ўзбекистон ўлим жазоси ижросига мораторий эълон қилиши ортидан 2007 йилда бу жазо умрбод қамоққа алмаштирилган.

XS
SM
MD
LG