Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:20

Newsweek: Саудия валиаҳд шаҳзодаси Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини қўллади


Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашуви чоғида Пекин мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерларини жорий этганини қўллаб-қувватлади.

Newsweek: Саудия валиаҳд шаҳзодаси Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини қўллади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00

Newsweek нашрининг ёзишича, учрашув пайтида валиаҳд шаҳзода очиқ ойдин: “Хитой ўз миллий хавфсизлигини сақлаб қолиш мақсадида террорчилик ва экстремистликка қарши кураш сиёсатини олиб бориш ҳуқуқига эга”, - деб айтган.

Муҳаммад бин Салмоннинг бу гапи Хитой телеканалларида намойиш этилди.

Салмон халқаро ҳамжамият томонидан Саудия Арабистони каби тоталитар давлат сифатида танқид қилинадиган Хитойга 22 февраль куни борган эди.

Хитой Саудиянинг муҳим ҳамкорларидан ҳисобланади. Newsweek нашрининг ёзишича, 2018 йилда бу икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 63 миллиард долларни ташкил қилган.

Мазкур сафар арафасида уйғурлар вакиллари Муҳаммад бин Салмонни, жаҳондаги барча мусулмонлар ҳуқуқини анъанавий равишда ҳимоя қилиб келган Саудия Арабистони расмийси сифатида, Хитой раҳбарларига мусулмонлар сақланаётган концентрацион лагерларни тугатиш масаласида босим кўрсатишга чақирган эди. Бироқ бу ташриф уйғур фаолларининг умидларини оқламади.

“Ёш валиаҳд шаҳзода етакчилигидаги Саудия раҳбарияти ташқи сиёсий манфаатларга эришиш йўналишида анча прагматик бўлиб қолди. Масалан, Саудия Арабистони, маълумотларда айтилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг фаластинликларга муносабат ёмон бўлиб қолаётгани тўғрисидаги доимий шикоятларига қарамай, Исроил билан тиғиз муносабатларни ривожлантира бошлади”, деб ёзди Newsweek.

БМТнинг 2018 йил август ойида ўтказган текшируви натижасида Шинжон-Уйғур мухториятида 1 миллионга яқин мусулмон "экстремизмга қарши кураш" сабаби билан "қайта тарбиялаш лагерлари"да сақланаётгани аниқланган.

Муҳаммад бин Салмоннинг Хитойга ташрифи арафасида эса айрим уйғур фаоллари Хитойдаги лагерларда сақланаётган мусулмонлар сони икки миллионга етганини ҳам билдирганлар.

«Вашингтон пост» газетаси шарҳловчиси Жамол Хашоггининг Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида 2018 йилнинг октябрида ўлдирилиши ортидан валиаҳд шаҳзода Ғарбнинг кескин танқидларига дучор бўлмоқда. Жумладан, АҚШ разведкаси 2018 йил сентябрида Хашоггининг ўлдирилишига шахсан Муҳаммад бин Салмон кўрсатма берганини ошкор этган. Бироқ Саудия бу айбловларни инкор этиб келмоқда.

Newsweek нашрининг ёзишича: “Жамол Хашоггининг ўлдирилиши ортидан Ғарб давлатларининг кескин танқидларига нишон бўлган Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг хорижга сўнгги пайтларда тез-тез қилаётган сафарлари Саудия Арабистони сиёсатига мойил бўлган янги альянсларни шакллантириш уриниши”дан дарак бермоқда.

XS
SM
MD
LG