Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:49

Ўзбекистонлик беш аёл тилла тақинчоқларни ўғирлаганликда гумонланиб Қирғизистонда ҳибс қилинди


Қўлга олинган ўзбекистонлик аёллар сўроқ қилинмоқда.
Қўлга олинган ўзбекистонлик аёллар сўроқ қилинмоқда.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳар суди ўғриликда гумонланиб қўлга олинган ўзбекистонлик беш нафар аёлни тергов якунлангунига қадар эҳтиёт чораси сифатида икки ой ҳибсда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Ўзбекистонлик беш аёл тилла тақинчоқларни ўғирлаганликда гумонланиб Қирғизистонда ҳибс қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

Жалолобод шаҳар криминал милицияси бошлиғи Улан Ўмурзақов аёллар 16 февраль куни қўлга олинганини билдирди.

-Шаҳар ички ишлар бўлимига жалолободлик Шерзод Қамбаров мурожаат қилиб, соат 12лар чамаси унинг тилла тақинчоқлар дўконига ўзбек миллатига мансуб аёллар келишиб, унга сездирмай 350 минг сўмлик (тақрибан 5000 доллар) тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетишгани тўғрисида ариза ёзди. Тезкор ҳаракатлар натижасида аёллар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Маданият” чегара назорат -ўтказиш пунктида чегарачилар ва милиция томонидан қўлга олинди,- деди Улан Ўмурзақов.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Бўрубаева қўлга олинган аёлларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқлади.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Жалолободдаги мухбири ўғриликда гумонланаётган икки аёлнинг тергов пайтидаги гапларини ёзиб олган. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи аёл ўғрилик қилганини тан олган ва у билан бирга қўлга олинган аёлларнинг ўғриликка алоқаси йўқлигини билдирган.

-Бу ерга товар олгани ва юк ўтказгани келган эдик. Магазинга кирдик.Уларнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди. Ўғриликни мен қилдим, лекин уларнинг айби йўқ, улар билмасди, лекин,-деди бу аёл.

Унинг айтишича, чегарадан ўтаётганида ёнидаги икки аёлдан ўғирланган тилла тақинчоқларни чегарадан олиб ўтишда ёрдам беришларини сўраган. Лекин шерик бўлган аёллар бу тақинчоқлар ўғирланганини билишмаган.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидан бўлган 57 ёшли аёл ўзининг собиқ ўқитувчи эканини ва ўғрилик қилмаганини, ўғриликдан хабари ҳам бўлмаганини айтди:

-Мен бу мақсадда бу ерга келмаганман. Менинг ҳамма нарсам етарли. Мана, пулим бор, ўзимнинг тилла тақинчоқларим бор. Пулимни ҳам, тақинчоқларимни ҳам истасангиз олиб қолинг, мени уйимга қўйиб юборишса бўлди,-деди яккабоғлиқ аёл.

Бироқ криминал милицияси бошлиғи Улан Ўмурзақов эса:

-Бизда оператив видеотасвирлар бор. Тилла тақинчоқлар ўғирланган дўконда қўлга олинган беш аёл бўлгани мана шу видеотасвирларда акс этган,-деб айтди.

Озодлик радиоси Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси билан боғланиб, қўлга олинган ўзбекистонлик аёлларга қандай ёрдам кўрсатилаётгани билан қизиқди.

Ўзини Ўзбекистон консулининг ёрдамчиси Света Дубинина деб таништирган ходима:

-Бизга бу масалада расмий билдирув берилган. Ҳозир бу масала ўрганилаяпти. Айнан қандай ёрдам кўрсатилиши ошқор этилмайдиган маълумот. Ҳозир муайян ишлар қиланяпти. Бу ишни олиб бораётган терговчи билан бевосита ишлаяпмиз,-деб билдирди.

XS
SM
MD
LG