Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:30

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали атрофи ҳаробалигидан афсус билдирилди

Тадбирда асосан Бобур номли ўзбек академик драма театри ходимлари, Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази вакиллари ва ўшлик адабиёт муҳлисларидан иборат 50ка яқин одам иштирок этди.

Бир соат давом этган тадбирда адабиёт муҳлислари ва ўшлик ёзувчи ҳамда адиблар томонидан маърузалар қилиниб шоир ижодидан намуналар ўқилди.

Тадбир сўнгида Бобур театри директори Набижон Мамажонов Навоий ҳайкали ўрнатилган майдоннинг қаровсизлигидан афсус билдирди.

Мазкур майдонда 2010 йилга қадар маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд эди. Ўш воқеалари чоғида бу шаҳочалар ёқиб юборилган ва орадан 8 йил ўтса ҳамки қайта тикланмаган.

Набижон Мамажонов Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раҳбариятидан бу майдонни ҳокимият қарори билан Бобур театри қарамоғига ўтказиб беришни илтимос қилди.

Мамажоновга кўра, театр ходимлари бу ерни ободонлаштириш ва аҳлатдан тозалаб туриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

XS
SM
MD
LG