Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:38

Трамп Афғонистон ва Суриядаги урушни тўхтатишга ваъда берди (ВИДЕО)


Трамп президент сифатида иккинчи марта Конгрессга мурожаат қилди.
Трамп президент сифатида иккинчи марта Конгрессга мурожаат қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 февраль куни Конгрессга мурожаат қилди. Бу Трампнинг президент сифатида Конгрессга қилган иккинчи мурожаати бўлди.

Трамп Афғонистон ва Суриядаги урушни тўхтатишга ваъда берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00

Тошкент вақти билан соат 7да бошланган ва қарийб бир ярим соат давом этган мурожаатда иммиграция, Яқин Шарқдаги можаролар, АҚШнинг кучли иқтисодиёти масалаларига эътибор қаратилди.

Унинг маърузаси Конгрессдаги демократлар билан мунозаралари чуқурлашиб бораётган паллага тўғри келди. Трамп маърузасидан бир неча кун олдин ҳукуматнинг АҚШ тарихидаги энг узоқ – 35 кунлик шатдауни тугаган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Трамп ўз нутқини Конгрессдаги икки партияни ўзаро ҳамкорликка ва бирликка чақиришдан бошлади.

“Америка дунёдаги энг кучли давлат! Бизнинг қудратимизга тенг келадиган қудрат йўқ”. “Америка ҳар куни ғалаба қилишда давом этмоқда”,- деди Трамп.

Ташқи сиёсат масалаларига тўхталар экан, Дональд Трамп АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқда узоқ вақтдан бери жанговар ҳаракатларни олиб бораётганидан афсус билдирди ҳамда Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни тезлатишга ваъда берди.

Трампга кўра, сўнгги 19 йилда Афғонистон ва Ироқда 7 минг АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган ва 52 минг аскар яраланган. АҚШ Яқин Шарқда 7 триллион доллар маблағ сарфлаган.

“Президентликка номзод сифатида мен янгича ёндашувни ваъда қилган эдим. Буюк халқлар мунтазам равишда охири йўқ урушларни олиб бормайдилар”,- деди Трамп.

АҚШ президентига кўра, Вашингтон расмийлари Афғонистонда қатор гуруҳлар, жумладан, Толибон билан тинчлик ўрнатиш юзасидан конструктив музокаралар олиб бормоқда.

“Биз келишувга эришамизми ёки йўқми, билмайман. Лекин ҳар ҳолда йигирма йил давом этган урушдан сўнг ҳеч бўлмаганда тинчлик ўрнатишга уриниб кўриш вақти етиб келди”, - деди Трамп.

АҚШ тарихида энг узоқ давом этган шатдаунга Трампнинг АҚШ билан Мексика ўртасидаги чегарага девор тиклашга 5 миллиард 700 миллион доллар маблағ ажратиш талабини Конгресс рад этгани сабаб бўлган эди.

Трамп ўз мурожаатида “Мен бу деворни ҳар қандай ҳолатда ҳам қуриб битираман”, деб қатъий айтди. У Мексика билан чегарага девор қуриш унинг маъмурияти учун устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади. Трампга кўра, бу девор АҚШга ноқонуний мигрантлар ва жиноятчиларнинг кириб келишини кескин озайтиради.

АҚШ президенти ўз нутқида Россия, Жанубий Корея, Хитой. НАТО билан муносабатлар масаласига ҳам тўхталди. Трамп: “Ташқи сиёсатда Америка биринчи навбатда ўз манфаатларини ҳимоя қилади”, - деб айтди.

Трампнинг айтишича, АҚШнинг Россия билан ядровий ракеталарни қисқартириш шартномасидан чиқиши, Хитой билан савдо-сотиқда бож ва солиқ тўловларининг оширилиши, НАТОга аъзо давлатларнинг ташкилотдаги молиявий улушларини 100 миллиард долларга оширишга эришилиши АҚШ манфаатларининг ғалабаси бўлди.

"Президент маъмурияти АҚШ манфаати йўлида қилган ҳаракатлари учун ҳеч кимдан узр сўраш ниятида эмас", - деди Трамп.

XS
SM
MD
LG