Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:47

Ўзбекистонлик 15 одамнинг ўлими бўйича судга жабрланувчилар келмаяпти


Владимирда содир бўлган автоҳалокат, 6 окятбр, 2017 йил.
Владимирда содир бўлган автоҳалокат, 6 окятбр, 2017 йил.

Россиянинг Владимир вилоятида 15 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланаётганларга нисбатан жиноят иши иккинчи марта бошқа кунга қолдирилди.

Расмий маълумотда айтилишича, суд 2018 йилнинг 27 декабрида бошланган ва 2019 йилнинг 29 январига қолдирилган эди. Аммо 29 январдаги суд ҳам қисқагина бўлди ва кейинга қолдирилди.

Петушинск туманида ўтаётган суд жабрланувчиларнинг жараёнга келмаётгани муносабати билан қолдирилмоқда. Кейинги суд мажлиси 12 февралда ўтказилиши режалаштирилди.

Хабарда айтилишича, мазкур иш юзасидан 50 одам жабрланувчи сифатида кўрсатма бериши лозим. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Ўзбекистонлик жабрланувчиларнинг барчаси ватанларига қайтиб кетгани муносабати билан судга кела олмаётгани билдирилди. Шундан келиб чиққан ҳолда судья жабрланувчиларнинг терговга берган кўрсатмаларини ўқиб бериш билан кифояланишни таклиф қилган. Бироқ судланувчилар ва уларнинг адвокатлари суднинг бу таклифини рад этган.

Озодлик радиоси 2017 йил 6 октябрга ўтар кечаси “Санкт-Петербург — Нижний Новгород” йўналишида кетаётган поезд Владимир вилоятининг Петушинск туманидаги темир йўл чорраҳасида ўзбекистонлик 57 йўловчи тушган Mercedes автобусини уриб кетгани тўғрисида хабар берган эди.

Владимирдаги автоҳалокатда 19 ўзбекистонлик нобуд бўлди, 39 киши жароҳатланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

Мазкур ҳодисада 17 киши, жумладан, 15 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар қозоғистонлик ҳалок бўлган. 39 нафар ўзбекистонлик турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу иш юзасидан Mercedes автобуси ҳайдовчиси ва мазкур сафарни уюштирган ташкилотчи қўлга олинган эди. Улар 37 ёшли ва 41 ёшли Қозоғистон фуқароларидир.

Терговнинг билдиришича, автобус темир йўл чорраҳасидан ўтолмасдан бузилиб қолган ва бу одамлар ўлимига сабаб бўлган. Ҳайдовчи ва сафар ташкилотчиси автобус техник носозлигини билган ҳолда ноқонуний равишда мижозларга хизмат кўрсатганликда ва уларнинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда.

Судланувчилар ўзларига билдирилган айбловларни тан олмаяптилар.

2018 йилнинг18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетганди. Бу воқеадан сўнг автобус эгаси Ордухан Мехтиевга нисбатан жиноят иши очилган, бироқ у Ўзбекистонга қочиб ўтиб, яширинган. Шундан сўнг у халқаро қидирувга берилган эди.

Ақтўбе суди ўтган йил 9 ноябрда автобуснинг уч ҳайдовчисини беш йилга озодликдан маҳрум этган. Суд уларни эҳтиётсизлик оқибатда одам ўлдириш ва автобусда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишда айбдор деб топган эди.

Ўзбекистонлик 52 киши ёниб кетган автобуснинг эгаси Ордухан Мехтиев эса 1 декабрь куни Ўзбекистонда қўлга олинган. У декабрь ойи охирларида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига экстрадиция қилинган.

Қозоғистон Бош прокуратурасининг билдиришича, Ордухан Мехтиев техник носоз автобусдан ноқонуний равишда фойдаланишда гумонланмоқда. У Чимкентдаги тергов изоляторида сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG