Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:35

Ўзбекистон дипломатлари Хитойдаги "сиёсий лагерлар"ни бориб кўргани хабар қилинди


Қирғизистонлик қирғизлар Хитойда 50 мингга яқин этник қирғиз лагерларга ноқонуний ташланганини айтиб келади.
Қирғизистонлик қирғизлар Хитойда 50 мингга яқин этник қирғиз лагерларга ноқонуний ташланганини айтиб келади.

Ўзбекистон дипломатлари Шинжон-Уйғур мухториятига боргани ва у ердаги қайта тарбиялаш лагерларини кўргани ҳақида 8 январь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон дипломатлари Хитойдаги "сиёсий лагерлар"ни бориб кўргани хабар қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00

Расмий маълумотда айтилишича, 2018 йилнинг 28 декабридан 30 декабригача Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Афғонистон, Ҳиндистон ва яна 6 давлатнинг Хитойдаги дипломатик миссиялари вакилари Шинжон-Уйғур мухториятига ташриф қилиб, бу ердаги вазият билан танишган.

Дипломатлар халқаро ҳамжамиятнинг, Қирғизистон ва Қозоғистондаги фаолларнинг қаттиқ ташвишларига сабаб бўлаётган қайта тарбиялаш лагерларни ҳам бориб кўрганлар.

Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада шу кунгача расмий маълумот бермади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Хитойга оид сўнгги маълумоти 2019 йилнинг 8 январига оид бўлиб, унда ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Тошкентда Хитой элчиси билан учрашиб, икки томонлама муносабатларнинг долзарб жабҳаларини муҳокама қилгани қайд этилади.

БМТнинг 2018 йил август ойида ўтказган текшируви натижасида Шинжон-Уйғур мухториятида 1 миллионга яқин мусулмон «экстремизмга қарши кураш» баҳонасида «қайта тарбиялаш лагерлари»да сақланаётгани аниқланган. Хитой бу маълумотларни инкор қилиб келаётган эди.

Хитойга қўшни бўлган Қирғизистон ва Қозоғистонда бунга қарши қатор намойишлар ўтказилгани, АҚШ ва Европа Иттифоқи билдирган ташвишлар ортидан Хитой “қайта тарбиялаш лагерлари” мавжудлигини тан олди ва бу лагерларга дипломатлар билан бир қаторда хориж давлатлари журналистларини ҳам киритди.

Шинжон-Уйғур мухториятида 10 миллиондан ортиқроқ уйғур миллатига мансуб фуқаролар билан бир қаторда расман 1 миллиондан кўпроқ қозоқ, 250 мингга яқин қирғиз ва 15 мингга яқин ўзбек яшаши айтилади. Бироқ шу кунгача хитойлик этник ўзбеклар “қайта тарбиялаш лагерлари”га қамалгани юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Айни пайтда Хитойдаги “қайта тарбиялаш лагерларида” ҳукумат мулозимлари ва махсус хизматлар кузатувида журналистларга интервью берган мусулмонлар бу лагерларга “экстремистик фикр юрита бошлаганини ҳис қилганларидан сўнг қайта тарбияланиш учун ўз ихтиёрлари билан ҳукуматга мурожаат қилганлари”ни айтганлар:

- Мен бир ноқонуний мулланинг масалаларини кўп эшитиб, экстремистик фикрлай бошладим. Шунда Хитой полицияси менга қонунни буздинг деб айтди. “Мени қайта тарбияланглар”, деб ўз ихтиёрим билан бу ерга келиш учун ариза ёздим, -деди лагерда сақланаётганлардан бири.

Хитой ҳукумати халқаро ҳамжамият “ энг дахшатли қамоқхона”, дея тарифланаётган “қайта тарбиялаш лагерлари”да ҳаёт қувноқ эканини исботлашга ҳаракат қилган ҳолда, фаоллар айтаётганидай мусулмонлар ҳалол бўлмаган таомларни истеъмол қилишга мажбурланаётганини ҳам рад этишга уриндилар.

Бироқ хитойлик ҳуқуқ фаоли Вуйер Каси ҳукуматнинг бу ҳаракатларини халқаро ҳамжамиятни алдаш деб баҳолайди:

-Келинг, асосий урғуни эсдан чиқармайлик. Хитой ҳукумати ҳар қанча уринмасин, лагерлардаги одамлар ўз ихтиёрларига қарши ҳибс этилганлари исботланган ҳақиқат, -дейди фаол.

XS
SM
MD
LG