Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:37

Россия суди "ҳизбчилик"да айбланган тўрт қримликка жами 44 йиллик қамоқ жазоси берди


 Судланган қримликлар маҳкама давомида
Судланган қримликлар маҳкама давомида

24 декабрь куни Ростов-Дон шаҳрида жойлашган Шимолий Кавказ округ ҳарбий суди “ҳизбчиликда” айбланган бир тожикистонлик ва уч ўзбекистонлик қрим татарлари устидан ҳукм ўқиди.

Ҳарбий суд қарори билан Энвер Мамутов 17 йил, Руслан Абилтаров, Ремзи Меметов ва Зеври Абсеитовлар 9 йиллик қамоққа ҳукм этилди. Маҳбуслар жазони қаттиқ режимли колонияда ўтайди.

- Шимолий Кавказ округ ҳарбий суди Энвер Мамутовнинг 2015 йил декабрида Боғчасарой шаҳри ҳудудида “Ҳизб-ут -Таҳрир” террорчилик ташкилоти ҳужрасини ташкил этганини кўрсатувчи исбот-далилларни асосли деб топди, деди ҳарбий суд расмий вакили Алёна Катькало.

Ҳарбий прокурорлар фикрича, Энвер Мамутовнинг “ношаръий ҳукуматларни йўқотиш” ва “Россия ҳудудида исломий давлат тузиш кераклиги” борасидаги фикрини қолган уч судланувчи қўллаб-қувватлаб келган.

Маҳкама жараëнида Украина ватандошлигида қолаëтган судланувчилар ўз айбига иқрор бўлмади ва ўзларига нисбатан очилган жиноят ишини “сиёсий буюртма” деб атади.

Адвокатлар суднинг бу қарори устидан юқори инстанция маҳкамасига арз қилишларини билдирди.

“Ҳизб-ут-Таҳрир” ташкилоти 2003 йилда Россия Олий суди қарори билан “террорчи” ташкилотлар рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG