Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:28

Бишкекда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ишончли кишиларидан яна бири қамоққа олинди (ВИДЕО)


Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев.
Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев.

Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари, экс-президент Алмазбек Атамбаевнинг ишончли одамларидан бири сифатида тилга олинадиган Дуйшенбек Зилалиев “ноқонуний бойлик орттириш”да айбланиб қамоққа олинди.

Бишкекда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ишончли кишиларидан яна бири қамоққа олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Суд ҳукми билан 10 декабрда Зилалиев тергов якунлангунига қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланадиган бўлди.

-Биз аниқлаган маълумотларга қараганда, у 2011 йилдан 2017 йилгача муҳим давлат хизматларида масъул лавозимларда ишлаш жараёнида солиқ декларациясига 2 миллион 541 минг 527 сўм даромад топганини ёзган. Айни пайтда унинг хотини топган даромад 408 минг сўм бўлган. Тергов натижасида унинг даромади мавжуд бойлигидан кўп экани аниқланди. Масалан, у тижорат банкларидан бирида 889 минг доллар пули борлигини солиқ декларациясида кўрсатмаган. Шунингдек, даромадини яшириш мақсадида у қатор кўчмас мулкларни қариндошларининг номига хатлатгани ҳам аниқланди,-деди миллий хавфсизлик қўмитаси расмий вакили Рахат Сулайманов.

Миллий хавфсизлик қўмитаси Зилалиевнинг уйини тинтув қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:02 0:00

Дуйшенбек Зилалиев Бишкек шаҳар Биринчи май туман судидан хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамроҳлигида чиқар экан журналистларнинг “Сиз ростдан ҳам бойлигингизни яширгансизми?” деган саволига: “Йўқ, мен бу ҳукмга рози эмасман”, деб жавоб берди.

Зилалиев икки ой қамоқда қоладиган бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:44 0:00

Зилалиевдан бир неча ой олдин собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ишончли одамлари қаторида тилга олинадиган собиқ бош вазирлар Жантўрў Сатибалдиев, Сапар Исақов, Бишкекнинг амалда бўлган мэри Албек Ибраимов, пойтахтнинг собиқ мэри Қубаничбек Кулматов, депутат Ўсмўнбек Артиқбаев коррупцияга аралашганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Бунинг ортидан собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб, 20 ноябрь куни узил-кесил бузилган эди. Ўшанда Атамбаев Жээнбековга қарши мухолифатга ўтишини айтганди.

Бироқ Зилалиевнинг қамоққа олиниши ортидан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 10 декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюсида амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан ярашишга ҳаракат қилаётгани ҳақида баёнот берди.

Атамбаевнинг айтишича, собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги зиддият «ҳеч кимга керак эмас».

«Ёшим катта бўлишига қарамай, мен йил бошидан бери кўплаб одамларни ярашиш учун ўртага қўйдим. Бироқ (президент) Сўўрўнбай, Асилбек ва Жусупжан Жээнбеков (президентнинг ака-укалари) буни Атамбаев қўрқиб қолди, деб тушунибдилар», деди Атамбаев.

Собиқ президент «ҳеч кимга керак бўлмаган бу конфликт ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин», деб айтди.

XS
SM
MD
LG