Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:50

Алишер Усмонов криминал авторитет билан "алоқалари борлиги" айтилган мақолаларни Интернетдан олиб ташлашни талаб қилди


Алишер Усмонов Владимир Путин билан.
Алишер Усмонов Владимир Путин билан.

Миллиардер Алишер Усмонов Москва шаҳар, Басманний туман судига криминал авторитет Захарий Калашов (Шакро Молодой) билан алоқалари мавжудлиги иддао қилинган мақолаларни Интернетдан олиб ташлаш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда РБК нашрига хабар қилган суд вакилига кўра, Усмонов мақолаларни босган Russian Criminal сайтидан кўрган маънавий зарарини қоплаш учун 50 минг рубль ундириб берилишини талаб қилмоқда.

Усмоновнинг адвокатлари судга топширган даъво аризасида “Алишер Усмонов. Мақоми - авторитет”, “Алишер Усмонов Шакронинг ишида” ҳамда “Усмоновнинг уюшган жиноий гуруҳлар билан алоқалари тўғрисида”, деган сарлавҳалар остидаги 3 та мақола тилга олинган. Миллиардернинг фикрича, бу мақолаларда нотўғри информация келтирилган ва улар унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқини бузмоқда.

Шакро Молодой деган лақаб билан танилган Захарий Калашовни Москва суди йирик миқдорда товламачиликда айбдор деб топиб, жорий йил мартида 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жорий йил майида Алишер Усмонов россиялик мухолифат етакчиси ва коррупцияга қарши кураш фаоли Алексей Навальнийни ҳам судга берган эди.

Навальний ўз текширувлари натижаларига таяниб¸ Усмоновни 50 миллион АҚШ долларлик данғиллама ҳовлини Медведевга қарашли жамғармалардан бирига “ҳадя сифатида” берганини жамоатчиликка эълон қилган.

XS
SM
MD
LG