Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:16

Ўшда “Тошкент оши” бренди кўпаймоқда

“Тошкент оши” номи билан кўпаяётган ошлар Ўзганнинг девзира гуручидан фарқли ўлароқ Хоразмнинг “Лазер” гуручида тайёрланади. Тошкент ошининг Ўш ошидан фарқи нафақат гуручи, балки унга қўшилаётган майиз ва нўхотда ҳамдир.

“Тошкент оши” номи билан кўпаяётган ошларЎзганнинг девзира гуручидан фарқли ўлароқ Хоразмнинг “Лазер” гуручида тайёрланади. Тошкент ошининг Ўш ошидан фарқи нафақат гуручи, балки унга қўшилаётган майиз ва нўхотда ҳамдир. Ўш ошига кўп ҳолларда майиз ва нўхот қўшилмайди. Ўшбу масаллиқлар ҳам Тошкент ошига бироз шира бергандай. Ўшдаги баъзи Тошкент ошларида гўшт ва бедана тухимидан ташқари қази ҳам бор.

Ўшнинг марказий кўчаларида жойлашган кафе ва ресторанларда “Ташкентский плов” деган реклама баннерлари ҳам кўпайди.

Яқиндан бошлаб айрим тадбиркорлар Тошкентдаги “Ош марказидан” ошпаз олиб келмоқда. Улар ўшлик ошхўрларга хақиқий Тошкент ошини татиб кўриш имконини беради.

Айтиш жоизки, Ўшда “Тошкент оши” бренди остида тайёрланиб сотилаётган ошлар Тошкентнинг ўзида “Байрам оши” ёки “Тўй оши” деб аталади.

XS
SM
MD
LG