Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:54

Метан нархи қимматлашувининг асосий сабаби айтилди


Жорий йил 17 ноябридан Ўзбекистонда сиқилган газ – метан нархи кескин ошиб кетди (“XXI аср”, 22 ноябрь). Бунга қадар метаннинг бир кубометри 1800 сўмгача сотилган бўлса, бу нарх бирданига 400 сўмга қадар кўтарилди. Молия вазирлиги метанни белгиланган нархдан қимматга сотаётганларга жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирган бўлса-да, ҳудудларда газ қимматлашуви давом этмоқда. Қайд этилишича, метан нархининг кўтарилиб кетишига “Ўзтрансгаз” АЖ жорий этган чеклов сабаб бўлмоқда. Навоий шаҳридаги “Нурота замини” МЧЖ раҳбари Луқмон Атоевга кўра, “Ўзтрансгаз” ширкати автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига ойлик лимит – чеклов жорий қилган. Лимитдан ортиқча олинган газ учун эса қўшимча тўлов талаб этилади. “Масалан, ноябрь ойидан бизга 360 минг кубометр лимит берилган. Уни узоғи билан 15 кунда ишлатиб бўлдик. Сабаби шаҳардаги 3 та АГҚШ ишламаяпти... Ўзи лимит нимага керак? Табиий газ четдан валютага сотиб олинмайди-ку! Ана шу лимит орқали “Ўзтрансгаз” АЖ тадбиркорларга сунъий тўсиқ яратмаяптими?” деган Луқмон Атоев. Маълум қилинишича, “Ўзтрансгаз” ширкати тадбиркорлар билан тузилган шартномаларни истаган пайтда бузиши ҳолати ҳам одатий ҳолга айланган.

XS
SM
MD
LG