Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг “амбицияли ислоҳотлари”ни қўллаб-қувватлашини билдирди


23 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини билан учрашади
23 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини билан учрашади

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сўнгги икки йилда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланганини эътироф этди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг “амбицияли ислоҳотлари”ни қўллаб-қувватлашини билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

22 ноябрь куни Европа Иттифоқига раислик қилаётган Австриянинг ташқи ишлар раиси Карин Кнейссл Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Брюсселда ўтган матбуот анжуманида “Мен Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида инсон ҳуқуқлари вазияти умуман олганда яхшиланганини айтмоқчиман”, деб билдирди ва сўзида давом этар экан:

-Биз Европа Иттифоқи рўйхатида мавжуд бўлган маҳбусларнинг кўпчилиги озод этилганини кўриб турибмиз. Мен бу рўйхатда фақат бир нафар одам қолганини биламан. Бу рўйхатга эҳтиёж қолмаса ва барча озод этилганлар реабилитация қилинса жуда фойдали бўлар эди,-деб айтди.

Карин Кнейссл 23 ноябрь куни Ўзбекистон-Европа Иттифоқи ҳамкорлиги юзасидан кенгайтирилган янги шартнома бўйича музокаралар бошланишини, Иттифоқ Тошкентнинг “амбицияли ислоҳотлари”ни қўллаб-қувватлашини билдирди:

-Ўзбекистон жуда амбицияли ислоҳотлар дастурини бошлади, бундан мамнунмиз. Бизга ҳар томонлама тақдим этилган тафсилотлар ислоҳотлар амбицияли эканини тасдиқлади. Биз Ўзбекистон ҳукуматига ислоҳотларни самарали амалга оширишда муваффақият тилаймиз. Европа Иттифоқи бу жараённи, зарурат туғилган пайтда, қўллаб-қувватлашга тайёр,-деди Карин Кнейссл.

23 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини билан Ўзбекистон-Европа Иттифоқи ҳамкорлиги юзасидан кенгайтирилган янги шартнома борасидаги музокараларни бошлайди.

Ўзбекистон делегацияси Брюсселга 21 ноябрь куни «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» доирасидаги кенгашда иштирок этиш учун борган.

22 ноябрда Ўзбекистон вакиллари Европа Иттифоқи- Ўзбекистон ҳамкорлик кенгаши йиғилишида қатнашди.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мазкур йиғилиш аввалги йиллардагига нисбатан ўзаро илтифотли муҳитда ўтганини алоҳида таъкидлади.

-Бунга Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар сезиларли таъсир кўрсатди. Бу инсон ҳуқуқлари ва умуман олганда демократик сиёсий ислоҳотлар нуқтаи назаридан олиб қаралганда, тўпланиб қолган саволларга жавоб топиш йўналишидаги олға силжишдир, -деди Абдулазиз Комилов.

22 ноябрь куни Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида умумий бюджети 25 миллион евро бўлган «Чорвачилик секторини ривожлантириш», «Адлия органлари томонидан республика минтақаларида кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини яхшилаш» лойиҳаларини Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG