Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:25

GM Uzbekistan: Damas ва Labo учун аризалар қабул қилиш тўхтатилди


Uzbekistan - uzbek car Damas
Uzbekistan - uzbek car Damas

GM Uzbekistan Damas ва Labo автомобиль моделларини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди.

Корхона баёнотида айтилишича, 2018 йилнинг 24 августидан 6 ноябрига қадар бўлган даврда харидорлар томонидан 11 141 ариза ва шартномалар бекор қилинди. Натижада бугунги кунгача 128 274 та ариза мавжуд (шундан: 99 563 «Damas» ва 28 711 «Labo» автомобилларига).

8 ноябрь ҳолатига кўра, дастлабки тўловни тўлаш учун 27 минг шартнома (Damas учун 23 минг ва Labo учун 4000 та) мавжуд. Бу 2019 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, прогнозга кўра, 54 минг автомобилнинг (бу йил — 42 минг) ярмига тенг демакдир. Мавжуд аризаларни кўриб чиқиш тугагунга қадар янгиларни олиш вақтинчалик тўхтатилади.

«Компания мазкур моделлар ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», — дейилади GM Uzbekistan хабарида. Компания вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

XS
SM
MD
LG