Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:40

Президент товуқдан ташқари бедана, ғоз ва ўрдак етиштириш тўғрисида кўрсатма берди


Карикатура. Ўқитувчиларга маош ўрнига жўжа бериляпти.
Карикатура. Ўқитувчиларга маош ўрнига жўжа бериляпти.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси пастлигини ва паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинаётганини таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистонда курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик етиштиришга қаратилган фармонни имзолади.

Фармонда айтилишича: “…паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинмоқда, бошқа парранда турлари (курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик ва бошқалар) етиштиришни оммалаштириш чоралари кўрилмаяпти”.

Президент шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат улушини 50 миллион доллар миқдорида ошириш тўғрисида буйруқ берган.

Фармонга асосан, “Ўзсаноатқурилишбанк” устав капиталига киритилаётган 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачиликни ривожлантиришга кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Мазкур кредит ҳисобидан паррандачиликни ривожлантириш учун фермерларга кредит ставкасининг 5 фоиздан 10 фоизигача миқдорда компенсация бериш ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари тегишли ташкилотларга паррандаларни озиқлантириш учун илмий асосланган меъёрларни, барча турдаги парранда гўшти ва тухум маҳсулотларини қайта ишловчи технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, паррандачилик маҳсулотларининг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, паррандаларни боқиш ва уларга берилаётган озуқа базасининг таркиби ва сифатини мониторинг қилиш, паррандачилик хўжаликлари технологик лойиҳалари меъёрларини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш каби вазифалар ҳам юкланган.

“Тошкент вилояти ҳокимлиги илмий-диагностика биолаборатория марказини жойлаштириш учун Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Тинчлик массивидан умумий майдони 1 гектар бўлган ер участкасини ажратсин”, дейилади фармонда.

2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда паррандачиликни ривожлантиришга қаратилган воситалар чет элдан олиб кирилганида ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан озод этилади.

Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш президент Мирзиёевнинг 2017 йили Қорақалпоғистонда ўтказган селектор йиғилишида айтган гапларидан сўнг авжига чиққани айтилади.

Ўзбекистон вилоятларидаги ҳар бир хонадон 100 тадан товуқ боқиши шарт экани ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев бу вазифани бажариш ҳақида ўйлашни ҳокимларга, аҳолини кредитлар билан таъминлашни эса¸ банкларга топширган эди.

Ўша мажлисда товуқчиликни ривожлантириш президент томонидан Ўзбекистон бош вазири муовини Рустам Азимов зиммасига юклатилган эди. Бу вазифа юклатилганидан олти ой ўтиб Рустам Азимов лавозимидан озод этилди.

Озодлик радиоси 2018 йилнинг 8 ноябрь куни “Мирзиëевнинг ҳар бир оилани товуқбоқар қилиш режаси Қашқадарëда мағлуб бўлди” сарлавҳали мақолани эълон қилган эди.

“Қашқадарë вилояти ҳокимлиги расмийсининг Озодликка айтишича¸ оилавий паррандачилик давлат лойиҳасига 2017 йилда 3130 оила қўшилган бўлса¸ бу рақам жорий йил ноябрида 592 ни ташкил қилган. Товуқчиликдаги бу қарийб олти марталик камайишни изоҳлаган вилоят агросаноат мажмуаси ходими товуқлар касалга чалиниб ëппасига ўла бошлагани учун аҳоли орасида паррандачиликка қизиқиш камайганини билдирди”, дейилдади мақолада.

XS
SM
MD
LG